1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (6-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6-дарс

9‑Матн:

Сўнгра “тааввуз” ва “басмала”ни махфий   ўқирдилар.

9-Матннинг далиллар:

۱-عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ : قَالَ : صَلَّيْت خَلْفَ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم - وَخَلْفَ أَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ فَكَانُوا لَا يَجْهَرُونَ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларнинг ортида намоз ўқидим. Улар: “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилишмас эди”. Насоий  саҳиҳ шартига кўра санад билан ривоят қилган. (Мунтақо 2/89).

۲-حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ شُعَيْبٍ، قَالَ: ثنا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ زِيَادٍ، قَالَ: ثنا زُهَيْرُ بْنُ مُعَاوِيَةَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَاصِمًا، وَعَبْدَ الْمَلِكِ بْنِ أَبِي بَشِيرٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ , عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: فِي الْجَهْرِ بِ بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ  قَالَ: " ذَلِكَ فِعلُ الْأَعْرَابِ

2. Икрима Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилиш борасида: “Мана шу аъробийнинг феълидир”, деганини ривоят қилган. Таҳовий ривояти. Бунинг санади ҳасандир. (Осорус Сунан 1/74).

۳-حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بن وُهَيْبٍ الْغَزِّيُّ ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بن أَبِي السَّرِيِّ ، حَدَّثَنَا مُعْتَمِرُ بن سُلَيْمَانَ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَنِ الْحَسَنِ ، عَنْ أَنَسٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُسِرُّ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ، وَأَبُو بَكْرٍ ، وَعُمَرُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا.

3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни махфий   қилар эдилар. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардирдир. (Мажмауз Завоид 1/185).

۶-عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: صَلّيْتُ خَلْفَ النّبِيّ صلى الله عليه وسلم، وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ. فَكَانُوا يَفْستَحُتونَ بِالْحَمْدُ لله رَبّ الْعَالَمِينَ. لاَ يَذْكُرُونَ بِسْمِ الله الرّحْمَنِ الرّحِيمِ. فِي أَوّلِ قِرَاءَةٍ، وَلاَ فِي آخِرِهَا.

5. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларнинг ортларида намоз ўқидим. Улар: “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн” билан бошлашар, қироатнинг аввалида ҳам охирида ҳам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни зикр қилишмас эди”. Муслим ривояти 1/172.

۵-عن قَتَادَةَ عن أَنَسٍ بْنِ مَالِكٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبَا بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا كَانُوا يَفْتَتِحُونَ الصَّلَاةَ بِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

6. Қатода Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар намозни “Алҳамду лиллааҳи робил ааламийн” билан бошлашар эди”. Буни муҳаддисларнинг имоми Бухорий ривоят қилган. (Азон китоби 1/103).

۷-حدّثنا مُحَمّدُ بْنُ الْمُثَنّى وَ ابْنُ بَشّارٍ. كِلاَهُمَا عَنْ غُنْدَرٍ. قَالَ ابْنُ الْمُثَنّى. حَدّثَنَا مُحمّدُ بْنُ جَعْفَرٍ. حَدّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: سَمِعْتُ قَتَادَةَ يُحَدّثُ عَنْ أَنَسٍ قَالَ: صَلّيْتُ مَعَ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم، وَأَبِي بَكْرٍ، وَعُمَرَ، وَعُثْمَانَ، لَمْ أَسْمَعْ أَحَداً مِنْهُمْ يَقْرَأْ بِسْمِ اللّهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ.

7. Қатода Анас розияллоҳу анҳудан деб айтиб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар билан бирга намоз ўқидим. Уларнинг ҳеч биридан “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим”ни қироат қилаётганини эшитмадим”. Имом Муслим ривояти 1/172.

Ушбу ҳадислар басмалани жаҳрий қилмаслик суннат эканлигига далолат қилади. Бу зоҳирдир.

حدثنا أحمد بن منيع حدثنا إسمعيل بن إبراهيم حدثنا سعيد بن إياس الجريري عن قيس بن عباية عن ابن عبد الله بن مغفل قَالَ : سَمِعَنِي أَبِي وَأَنَا أَقُولُ : بِسْمِ الله الرَّحَمِن الرَّحِيمِ ، فَقَالَ : أَيْ بُنَيِّ ، مُحْدِثٍ إِيَّاكَ وَالْحَدْثَ قَالَ : فَلَمْ أَرَ أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم كَانَ أَبْغَضَ إِلَيْهِ الْحَدَثُ فِي الإِسْلاَمِ مِنْهُ ، قَالَ : وَقَدْ صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم وَمَعَ أَبِي بَكْرٍ ، وَمَعَ عُمَرَ ، وَمَعَ عُثْمَانَ فَلَمْ أَسْمَعْ أَحَدًا مِنْهُمْ يَقُولُهَا فَلاَ تَقُلْهَا ، إِذَا أَنْتَ صَلَّيْتَ فَقُلِ : {الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ}

Бизга Аҳмад ибн Муниъ айтиб берди, бизга Исмоил ибн Иброҳим айтиб берди, бизга Саид Журайрий айтиб берди. У Қайс ибн Абоядан, у Ибн Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилган: “Менинг намозда “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” деяётганимни отам эшитиб: “Эй ўғилчам, бу бидъат, бидъатдан сақлан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан кимни кўрган бўлсам, у Исломдаги ундан (деб саналган) бидъатни жуда ёмон кўрар эди. Батаҳқиқ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам, Абу Бакр ва Умар билан ҳам, Усмон билан ҳам бирга намоз ўқидим. Уларнинг ҳеч биридан шуни айтаётганини эшитмадим. Сен ҳам уни айтма! Сен қачон намоз ўқисанг: “Алҳамду лиллааҳи роббил ааламийн”ни айтгин”, деди”.  Термизий ривояти 1/33. Термизий айтади: “Абдуллоҳ ибн Муғаффалнинг ҳадиси ҳасан ҳадисдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан илм аҳлларининг наздида амал шунга кўрадир. Улар орасида Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва бошқалар бор. Улардан кейин келган тобеъинлар ҳам шулар жумласидандир. Суфён Саврий, Ибн Муборак, Аҳмад ва Исҳоқлар ҳам шуни айтишган. Улар “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий айтишни тўғри деб билишмаган. Уни ичида айтади, дейишган”.

Бу борадаги ровийларни сиқалигини тасдиқлаш:

1. Аҳмад ибн Муниъ: Сиқа Ҳофиз, муҳаддислар жамоаси рижолларидандир. “Тақриб” 7‑саҳифа.

2. Саид Журайрий: Сиқа, муҳаддислар жамоаси рижолларидандир. “Тақриб” 69‑саҳифа.

3. Қайс ибн Абоя: Учинчи табақадаги сиқа. Абу Довуднинг рижолларидандир. “Тақриб” 173‑саҳифа.

4. Ибн Абдуллоҳ ибн Муғаффал: Унинг исми Язид, тўрт муҳаддиснинг рижолларидандир. Ҳофиз “Таҳзиб”да шундай деган: “Унинг исмини Язид дейилди. Мен: “Бунинг шундайлиги Ҳорисийнинг “Абу Ҳанифанинг муснади” китобида собит бўлди”, дедим. 12/302.

Ушбу ҳадислар “Басмала”ни махфий  айтиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир жамоага мерос қолганидан далолат беради. Улар буни ўзларидан кейинга издошларига мерос қолдиришган. Мана шу ҳолат “Басмала”ни жаҳрий қилишни эмас, балки махфий   қилиш суннат эканлигини билдиришга кифоя қилади. Чунки жаҳрий намоз доимо тонгги ва кечки намозларда бўлган. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Басмала”ни доим жаҳрий қилганларида, бу каби ихтилоф ва иштибоҳ воқеъ бўлмас, балки барчага маълум бўлар эди.

Ибн Қаййим Жавзийя айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни гоҳо жаҳрий қилардилар, уни жаҳрий қилишдан эса махфий   қилишлари кўпроқ бўларди. Шубҳасиз у зот басмалани доимо сафарда ҳам муқимда ҳам эртаю кеч, беш маҳал жаҳрий қилмаганлар. Бу ишнинг Рошид халифаларига, жумҳур саҳобаларига, фазилатли асрдаги ўз шаҳарлари аҳолисига махфий   бўлиб қолиши амри маҳолдир. Бунинг учун бир неча мужмал лафзларни ва кучсиз ҳадисларни собит эканлигини текширишга эҳтиёж бор. Ушбу ҳадисларнинг саҳиҳлиги очиқ‑ойдин эмасдир, очиқ‑ойдинлари эса саҳиҳ эмасдир. Бу мавзуда катта жилдлик китоб ёзиш талаб қилинади”. 1/52.

Огоҳлантириш:

“Басмала”ни махфий   ўқиш борасидаги ҳадислар борлигини ва бу ҳадислар уни махфий   ўқиш суннат эканлигига далолат қилишини мусулмонлар яхши билишади. Шу билан бирга ушбу ҳадислар “Басмала”нинг “Фотиҳа” ва бошқа суралардан бир оят эмаслигига ҳам далолат қилади. Чунки агар “Басмала” сураларнинг бошидаги оят бўлса, унинг ўзини махфий   қилишнинг маъноси йўқ. Зотан қуръоний сураларнинг барча жузлари жаҳрий ва махфий   қилиш ҳукмида баробардир.

Энди “Басмала”ни жаҳрий  қилиш борасида келган ҳадисларни зикр қилиб, уларга Аллоҳнинг изни билан жавоб бериб ўтаман.

Ушбу ҳадислардан бири “Мажмаъуз завоид”да келган

عن بن عباس قال كَانَ النَّبِيّ - صلى الله عليه وسلم - يجهر  ببسم الله الرحمن الرحيم

 (1/185) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилар эдилар”. Ушбу ҳадиси шарифни Баззор ўзининг “Муснад”ида Муътамир ибн Сулаймондан ривоят қилган.

“Бизга Исмоил айтиб берди. У Абу Холиддан, у эса Ибн Аббосдан ривоят қилган”.

Исмоил ҳадисда кучли эмасдир. Абу Довуд ўзининг “Сунан”ида ва Термизий ҳам ўзининг “Жомеъ”сида бу ҳадисни ушбу санад билан, Дороқутний ҳам ўзининг “Сунан”ида келтирган. Уларнинг барчаси ҳадисда: “Намозларини “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” билан очар эдилар”, дейишган.

Термизий: “Бунинг санади ана шу билан эмасдир”, деган.

Абу Довуд эса: “Ҳадис заифдир”, деган.

Уқайлий бу ҳадисни ўзининг китобида ривоят қилиб, шу Исмоилни иллатини келтирган ва: “Унинг ҳадиси маҳфуз эмасдир”, деган.

Абу Холид мажҳулдир. “Басмала”ни жаҳрий қилиш борасида саҳиҳ муснад ҳадис йўқ. Бу “Умдатул Қорий”да ҳам келган. 2/25.

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بن الْحُسَيْنِ الصابونيُّ التُّسْتَرِيُّ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بن طَلْحَةَ الْيَرْبُوعِيُّ، حَدَّثَنَا عَبَّادُ بن الْعَوَّامِ، عَنْ شَرِيكٍ، عَنْ سَالِمٍ الأَفْطَسِ، عَنْ سَعِيدِ بن جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ:كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَرَأَ: بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، هَزِئَ مِنْهُ الْمُشْرِكُونَ، وَقَالُوا: مُحَمَّدٌ يَذْكُرُ إِلَهَ الْيَمَامَةِ، وَكَانَ مُسَيْلِمَةُ يَتَسَمَّى الرَّحْمَنَ فَلَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ أُمِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لا يَجْهَرَ بِهَا.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни қироат қилсалар мушриклар у зотнинг устиларидан кулишарди ва: “Муҳаммад Ямоманинг илоҳини зикр қиляпти”, дейишарди. Мусайлимани “Ар‑Раҳмон” деб аташарди. Ушбу оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жаҳрий қилмасликка буюрилдилар”. Табароний “Кабир” ва “Авсот”да ривоят қилган. Унинг рижоллари сиқалардир. (Мажмаъуз завоид, “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм” боби, 1/185).

Ҳадис “Басмала”нинг дастлаб жаҳрий қилинганига ва бу “Исро” сурасининг 110‑ояти билан насх бўлганига далолат қилади.

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ўзининг “Муснад”ида қуйидаги ҳадисни келтиради:

فَقَالَ : أنبا  يَحْيَى بْنُ آدَمَ  , أنا  شَرِيكٌ  , عَنْ  سَالِمٍ الأَفْطَسِ  , عَنْ  سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ  , قَالَ : " كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَجْهَرُ بِبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ , يَمُدُّ بِهَا صَوْتَهُ , وَكَانَ الْمُشْرِكُونَ يَهْزَءُونَ مكاء ، وتصدية ، ويقولون : يذكر إله اليمامة ، يعنون مسيلمة ، ويسمونه : الرحمن ، فأنزل الله تعالى : ولا تجهر بصلاتك

 “Бизга Яҳё ибн Одам хабар беради, бизга Шарик хабар беради, у Солим Афтосдан, у эса Саид ибн Жубайрдан ривоят қилади. У айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қилиб овозларини чўзардилар. Мушриклар хуштак ва қарсак чалиб масхара қилишарди ва: “Ямомани илоҳини зикр қиляпти”, дейишарди. Улар Мусайлимани назарда тутишарди. Уни “Раҳмон” деб номлашарди. Шунда Аллоҳ таоло: “Намозингни жаҳрий қилма[1]...”ни нозил қилди”. Бу ҳадис мурсал бўлиб, рижоллари эса “Саҳиҳ”нинг рижолларидир.

Аммо Имом Бухорийнинг “Бани Исроил” сурасининг тафсирида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган: “Бу оят  дуо тўғрисида нозил бўлган”, деганлари бизнинг айтганларимизни рад қилмайди. Чунки бир оятнинг бир неча сабаблар билан нозил бўлиши мумкиндир. Буни Қуръон тафсирига моҳир бўлган ҳар бир аҳли илм яхши билади. Уни жаҳрий қилиш Қуръон билан бўлганидек, махфий   қилиш ҳам Қуръони карим билан бўлади. Шундай экан, иккисининг ҳукми бир бўлиб, улар бир‑бирини инкор қилмайди.

Зайлаъий “Танқиҳ”нинг соҳибидан ривоят қилиб, шофеъийлар далил қилишган ҳадислар зикридан кейин қуйидагини келтиради: “Ушбу ҳадисларнинг барчасини нақл илмини биладиган киши бу борада келган саҳиҳ ҳадисларга қарши қўйиши яхши эмас... Бизнинг машойихларимиз ҳикоя қилишади: “Дороқутний Мисрга келганида, Миср аҳилларидан баъзилар у кишидан жаҳрий қилиш борасида бир нарса ёзишни сўрашди. Шунда у киши бу борада бир жуз тасниф қилди. Унинг олдига айрим моликийлар келиб, булардан саҳиҳлари борасида хабар беришини сўрашди. У: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаҳрий қилиш борасида қилинган ҳар қайси ривоят саҳиҳ эмасдир”, деди”.

 Шундан кейин: “Уларнинг жаҳрий қилиш борасидаги ҳадислари икки ишдан бирига ҳамл қилинади:

1. Таълим бериш учун жаҳрий қилганлар;

2. Ушбу маълумотлар жаҳрий қилишни тарк этиш ҳақидаги далиллардан олдин бўлган”, деди”. Хулосаси шу, Валлоҳу Аълам.

عن بكر بن عبد الله المزني، قال: " صليت خلف عبد الله بن الزبير فكان يجهر ببسم الله الرحمن الرحيم وقال:ما يمنع أمراءكم أن يجهروا بها إلا الكبر "

Зайлаъийда (1/188) Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан ривоят қилинади. У шундай деди: “Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ортида намоз ўқидим. У “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни жаҳрий қиларди ва: “Амирларингизни уни жаҳрий қилишдан ман этишлари фақат кибр юзасидандир”, дерди”. Хатиб ривояти.

Ибн Абдулҳодий: “Унинг санади саҳиҳдир. Лекин буни таълимга ҳамл қилинади. Унинг қироати суннатдир. Хулофои рошидинлар уни махфий   қилишарди. Одамларнинг кўпи унинг қироатини бидъат деб ўйлаб қолишди. Шунда уларга уни ўқишлик суннат эканлигини таълим бериш учун саҳобалардан айримлари жаҳрий қилиб ўқишди. Лекин улар буни доим қилишмаган”.

حَدَّثَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ، كَانَ النَّبِيُّ - صلى الله عليه وسلم - إِذَا نَهَضَ فِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ اسْتَفْتَحَ بِالْحَمْدِ لِلَّهِ وَلَمْ يَسْكُتْ

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракатдан турсалар “Алҳамду лиллааҳи роббил ааламийн”билан бошлардилар, жим турмасдилар”. Муслим ва Таҳовий ривояти (Умдатул Қорий 2/25).

Хулоса:

“Басмала”нинг Фотиҳадан эмаслиги собит бўлди. У Қуръони каримдан алоҳида бир оятдир. Ҳар бир ракатнинг бошида уни айтишлик эҳтиёт юзасидан вожибдир. Чунки баъзи осорларда “Басмала”нинг Фотиҳадан эканлиги ворид бўлган. Агар бирор ракатда Фотиҳадан олдин “Басмала”ни айтиш эсидан чиқса, унга саҳв саждаси вожиб бўлади. Хилофдан чиқишнинг энг эҳтиёт йўли шудир. Фотиҳа билан зам сура орасида “Басмала”ни айтишни макруҳлиги йўқ, балки бу жаҳрий ёки махфий  намозларнинг барчасида яхши ишдир. Ким Фотиҳа билан зам сура орасида “Басмала”ни айтса турли ҳадисларнинг орасини жамлаган бўлади. Барча ҳадисларга амал қилиш имконияти бўлганида уни амалга ошириш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳадисларини тарк қилишдан кўра афзалдир”.

 

[1] Исро‑110.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўкис адо этсинлар. Савдосотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган давоми...

6278 18:24 / 09.02.2018
Ҳозирда кўпчилик намозга бепарво қарайдиган, уни ўзи учун кераксиз ва оғир бир иш деб кўрадиган бўлиб қолган. Намозга даъват қилсанг, узрлари ҳам тайёр. Баъзилари давоми...

5915 05:00 / 09.01.2017
Кўпчилик орасида баъзи ихтилофчи гуруҳларни калта иштонлар деб аташ ҳам одат бўлган. Бу ўша гуруҳга мансуб кишиларнинг бу ишга алоҳида эътибор бериб, кўпчилик давоми...

4911 05:00 / 09.01.2017
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз давоми...

3699 05:00 / 09.01.2017