1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Юртимизда яна бир масжид фойдаланишга топширилди

16:30 / 02.08.2022 2066 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Усмон ота» жомеъ масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

Маросимда муфтий ҳазратлари пешин намозидан сўнг жамоатга гўзал мавъиза қилиб бердилар.

Маҳаллий аҳолининг маълумотларига кўра, 1930 йилларга қадар ҳозирги ҳудуд атрофида карвон йўли бўлиб, кўплаб йўловчилар шу масжидда ибодат қилишган.

Масжиднинг «Усмон ота» деб аталишига сабаб шуки, қадимда ушбу масканда Усмон ота деган авлиё киши яшаб, ҳудуднинг обод бўлишига жуда катта ҳисса қўшган.

Масжид «Аранчи», «Ёмғирчи», «Оққутай», «Кучлик» ва Усмон ота номидаги маҳалларнинг 12 мингдан зиёд аҳолисига хизмат қилади.

Янги масжид ертўласи билан қўшиб ҳисоблаганда икки қават бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 2 минг киши намоз ўқиши мумкин. Жомеънинг 50 метрлик минораси йўловчилар учун маёқ вазифасини ўтайди. Кутубхона, маъмурият хоналари эса намозхонлар ва меҳмонларнинг маънавиятини ва маърифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги масжидга мос тарзда 30 кишига мўлжалланган замонавий таҳоратхона ҳам фойдаланишга топширилди.

Аллоҳ таоло янги масжиднинг ҳар жиҳатдан обод бўлишини насиб этсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

8152 10:05 / 10.08.2018
Бугун эрталаб Бухоро шаҳрига Нақшбанд туризм фестивали иштирокчиларининг иккинчи гуруҳи ҳам етиб келди. Барча азиз меҳмонлар мезбонлар томонидан тушлик давоми...

3630 16:45 / 08.11.2018
Американинг Орландо шаҳрида ҳайит намоз ўқилди. Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси имом домлаларга ўз миннатдорчилигини билдириб эсдалик совғалар улашди. давоми...

2006 05:59 / 03.05.2022
Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида вакилларимиз иштирокидаги халқаро Қуръон мусобақаси бошланди. Мазкур Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли давоми...

1243 10:49 / 01.11.2023