1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Элчилар йили

17:00 / 02.08.2022 2291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий тўққизинчи йил «элчилар йили» номини олган, чунки асосан шу йили турли қабилаларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўз қабилалари номидан Исломни қабул қилганларини эълон қилиб, байъат қилишган.

Бу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофдаги подшоҳ ва амирларга ўз мактубларини юборган, Макка фатҳини тамомлаган ва Табукдан қайтиб келган эдилар.

Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккани фатҳ қилиб берганидан сўнг, энг ашаддий душман – Қурайш қабиласи Исломга киргач, Ислом қаршисидаги асосий тўсиқ олиб ташланди. Энди ҳамма гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломга кира бошлади.

Табук ғазоти ҳам Исломнинг кучи нақадар ўсганини яна бир бор ҳаммага яққол кўрсатди. Бу омил ҳам иккиланиб турганларнинг Исломга киришлари учун катта туртки бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳларга ва амирларга юборган мактублари ҳам ўзига яраша таъсир ўтказган эди.

Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳижрий тўққизинчи йили Мадинаи мунаввара томон турли элчилар оқиб кела бошлади...

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саодат асрига саёҳатПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Алидан розияллоҳу анҳу сўрадиларndash Ё Али, мени яхши кўрасанмиndash Ҳа, яхши кўраман, ё давоми...

4977 05:00 / 07.03.2017
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

4837 05:00 / 06.01.2017
Имом, муҳаддис, Марвнинг манфаатли олими, Абу Исо Термизийнинг АлЖомеъrdquoларини у кишидан ривоят қилган ровий Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл давоми...

3566 18:10 / 13.03.2019
Сулаймон алайҳиссалом Бану Исроилга юборилган набийлардан бири бўлиб, Довуд алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Сулаймон алайҳиссаломга ҳам, худди оталарига давоми...

43372 16:12 / 06.04.2019
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021