1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган «Пешқадам» лойиҳаси амалга оширилмоқда

19:30 / 24.05.2022 2051 pdf Ўқиш режими + -

Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоий-маърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган «Пешқадам» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа жуда катта ва кенг кўламли, кўп тармоқли ва энг асосийси, кенг оммага мўлжалланган. «Пешқадам карвони» лойиҳаси жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг илм-фан соҳасида билим олишларига кўмаклашиш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросларини бутун Ўзбекистон бўйлаб, қолаверса, бошқа юртлардаги ўзбекзабон мусулмонларга тарқатишдан иборат.

«Пешқадам карвони» лойиҳаси барча учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчи ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда унинг бирорта бўлимини танлаши мумкин.

Лойиҳа беш йўналишдан иборат:

1. Кутубхоналар ташкил қилиш, уларни китоблар билан таъминлаш;

2. Китобхонлик мактаби ва унинг қошида тадбирлар ташкиллаштириш, Ҳазратимизнинг китобларини ўқиб ўрганишда аёл-қизларимизга кўмак бериш;

3. Ҳазратимизнинг асарлари борасида илмий ишлар ёзиш.

4. Ҳазратимизнинг медиа соҳасида амалга оширган ишларини кенг тарғиб қилиш.

5. Турли соҳаларда аёл-қизларимиздан мутахассислар етишиб чиқишига кўмак бериш.

Лойиҳага аъзо бўлишни истаганлар қуйидаги ботга мурожаат қилишлари мумкин:  https://t.me/peshqadam_karvoni_bot

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

1650 16:27 / 29.04.2024
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташаббуси билан бундан 6 йил аввал таъмирланиши бошланган Чамилжа Қалмық масжиди 7 март куни, Рағоиб кечасида расман давоми...

4549 07:00 / 24.02.2019
Аввал хабар берилганидек, кеча 2019 йил 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент зиёрати асносида .Hilolnashr, матбаанашриётига ташриф давоми...

6267 09:00 / 19.04.2019
Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти .Яланғоч ота, жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз давоми...

2356 14:00 / 30.05.2019