1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Маррага оз қолди, шошилинг!

17:00 / 29.04.2022 2674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отлар мусобақада маррага яқинлашганда ғолиб бўлиш учун бор кучи билан чопади. Биз инсонлар отлардан кўра зийрак бўлишимиз керак. Чунки биз абадий саодат учун мусобақалашяпмиз.

Албатта, охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсингиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, сиз унга: «Эй нафсим! Балки бу Рамазон сен учун охиргидир», деб айтинг!

«Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар» (Мутоффифин сураси, 26-оят).

Зое қилманг

Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳазил-мутойиба қилиб турган бир қавмнинг олдидан ўтиб, уларга бундай деган экан: «Аллоҳ азза жалла бандалари учун Рамазон ойини тоат-ибодатда мусобақалашадиган майдони қилиб берди. Бир қавм ўзиб кетиб, муваффақият қозонди. Бошқа бир қавм эса ортда қолиб, муваффақиятсизликка учради. Ўзиб кетганлар муваффақият қозонадиган, беҳуда иш қилганлар эса муваффақиятсизликка учрайдиган ушбу кунда ўйнаб-кулиб юриш жуда ҳам ажабланарлидир! Аллоҳга қасамки, агар парда кўтарилса, яхши амалларни қилувчилар яхши амаллари билан, ёмон ишларни қилувчилар эса ёмон ишлари билан машғул бўлиб қолишади».

Охират тайёргарлиги

Аҳнаф ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳга: «Сиз қария бўлсангиз, рўза сизни заифлаштириб қўяди-ку!» дейишди. Шунда у киши: «Мен рўзани узоқ сафар учун тайёрлаяпман. Аллоҳ таолонинг тоатига сабр қилиш Унинг азобига сабр қилишдан осонроқдир», деб жавоб берди.

Жаннатга олиб киради

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мени жаннатга олиб кирадиган амални менга буюринг», дедим. У зот: «Сен рўзани лозим тут, чунки унинг тенги (ўхшаши) йўқдир», дедилар. Кейин мен иккинчи бор яна келган эдим, у зот яна: «Сен рўзани лозим тутгин», дедилар» (Аҳмад ривояти).

Чунки рўза қалбни бақувват, зеҳнни ўткир ҳамда гўзал ахлоқларни зиёда қилади. Банда рўзада кам еб-ичишга одатлангани сабабли, унинг турли истак-хоҳишлари босилиб, гуноҳ-маъсиятларга ундовчи воситалар таг-туби билан суғириб ташланади. Натижада у ҳар томонлама яхшиликка кириб боради ва унинг атрофини ҳам хайрли амаллар қуршаб олади.

«Ҳилол» журналининг 3(36) сони асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида Қуръони Каримни хатм қилиб чиқишни мақсад қилинг Агар сиз аввал хатм қилмаган бўлсангиз, интернетда жуда кўп қориларнинг Қуръони Каримни ўқиган давоми...

6331 12:00 / 10.03.2024
Папирос чекувчиларга айтамизки, бу балоданқутулишингиз учун Рамазон ойи ажойиб фурсатдир. Уни ташлашга Рамазон келмасидан олдин қасд қилинг, ниятингиз яхши давоми...

1846 14:00 / 29.03.2023
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2854 14:45 / 08.04.2021
Қуёшни ҳам кулдириб,Қалбга сурур тўлдириб.Дўстларни суюнтириб,Рамазоним келмокдаСаҳар туринг ёронлар,Хатм қилинг Қуръонлар.Дод деворсин шайтонлар,Рамазоним давоми...

2977 11:41 / 09.04.2021