1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Хайр Рамазон...

19:40 / 12.05.2021 2515 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келишинг энтикиб кутганимиз фазилатли ой ҳам кўз очиб-юмгунча сафари қариб, жўнашга шайланиб турибди...

Ҳаёт ҳам шундай...

«Соат (қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир..»(Наҳл сураси, 77-оят).

Аллоҳнинг фазли ила кўпчилик қатори Рамазон рўзасини тутишга қодир бўлдик, саҳарлик ва ифторликларда ҳозир бўлдик, ҳар биримиз ўз ҳолимизга кўра Қуръон тиловатига машғул бўлдик ва яна қанчамиз таровеҳларда иштирок этдик. Алҳамдулиллаҳ.

Дунёнинг кўплаб юртлари вабо билан олишиб ётганида, уйларига қамалиб кўринмас офатдан жон сақлаётган бир паллада гўзал юртимизда рўзаю таровеҳларга қодир этган, масжидларни тўлдириб Қуръони азийм хатмларига мушарраф этган, офиятда сақлаган Раҳмону Раҳим зотга чексиз ҳамду санолар.

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир». (Наҳл сураси, 18-оят).

Юртимиздан тез фурсатларда ушбу вабо даф бўлишини, уйларда ва шифохоналарда дард ила курашаётган яқинларимиз, кексаларимиз ва  гўдакларимизга  шифо беришини илтижо қиламиз,

Аллоҳим, ато этганинг мағфират ва дуо мавсумида йўл қўйган  сусткашлигимиз, дангасалигимиз ва эътиборсизлигимиз учун Ўзингга истиғфор айтамиз, қабул эт, кечиргин.

Хайр Рамазон... Сенла яна кўришиш умидида хайрлашар эканмиз, қалбларимизда тақво зиёда бўлишини, рўзаларинг Унинг ҳузурида шафоатчимиз бўлишини қаттиқ истаб қоламиз...

Аллоҳим, диёримизга, бутун олам мўмин мусулмонларига Рамазон ҳайитини муборак қилгин. Ушбу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб эт, муяссар эт!

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир». (Наҳл сураси, 128-оят).

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, .ҳайит, сўзи ҳам асли .ийд, сўзидан олинган экан. .Ўзбек тилининг изоҳли луғати,, 676бет. Москва. 1981 йил.. Ўғузлар қадимги давоми...

3883 14:30 / 28.04.2022
Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир давоми...

6927 12:43 / 14.06.2018
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз Аллоҳ таоло Исломнинг беш давоми...

24215 12:38 / 10.03.2024
Аллоҳ таоло айтади .Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот давоми...

5328 14:30 / 07.04.2022
Аудиолар

211522 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130784 14:35 / 11.08.2021