1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Энг афзал кўз ёши

11:30 / 24.03.2022 3303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши донишманддан: «Эркаклар ҳам йиғлайдими?», деб сўради. Донишманд: «Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди» деди. Бояги одам: «Эркаклар қачон йиғлайди?» деб сўраган эди, донишманд шундай деди: «Эркаклар оналари вафот этганда йиғлайдилар, эркаклар оталарини йўқотганда йиғлайдилар, фарзандларидан бири касал бўлиб қолганда йиғлайдилар, қизларини узатаётганда йиғлайдилар, ўғилларидан бирортаси яхши гапларини инкор этганда, ўзини катта олганда, бўйинсунмаганда, бир оғиз сўз билан бўлса ҳам дилларига озор берганда, болаларига таом олиб келолмаганда ёки уларнинг сўраган бирор ҳожатини раво қилолмаганда, одамлар менсимай четга суриб қўйганда, сиқилганда, ватанни соғинганда, яқинларини йўқотганда йиғлайдилар. Эркаклар ҳам йиғлайдилар, аммо қоронғу жойда, ёмғир остида, ёстиқ устида йиғлайдилар. Баъзан кўзларидан чиққан ёш юзларини ювади, кўп ҳолларда улар қалбдан йиғлашади ва бунинг асари қарашларида, юздаги ажинларда, сочлари оқарганда, қўллари қалтираганда кўринади. Эркаклар кўпинча шундай йиғлайдилар».

Эркак киши ҳам инсон, унда ҳам қалб бор. У ҳам эзилади, қалби оғрийди, йиғлайди. Аммо динимизда кўз ёшларнинг энг афзали Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаш экани таъкидланган. Шунинг учун мана шу кўз ёшига эътиборсиз бўлмаслигимиз керак.

Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога икки томчи ва икки оёқ изидан маҳбуброқ нарса йўқдир. Улар: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёш томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳ фарзларидан бирини адо этиш учун босилган қадам изи», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Яна бир саҳиҳ ҳадисда қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Аршининг соясида турадиган етти тоифа баён этилганда, уларнинг қаторида Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган киши зикр этилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло етти тоифа кишини соя йўқ Кунда ўз соясидан (Қиёмат ҳароратида Аршнинг соясидан) паноҳ берур:

1) одил подшоҳ;

2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит;

3) масжидга қалби муаллақ бўлган киши, яъни масжиддан чиқиб, то унга қайтгунча қалби боғлиқ бўлувчи;

4) Аллоҳ йўлида дўст бўлувчи икки биродар шахс, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар;

5) бир кишини ҳусну жамолда тенгги йўқ аёл (ёмон ниятда) ўз нафсига чақирса, у киши Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб қилса;

6) бир киши бирор садақа қилса, ўша берган садақасини шу даражада махфий қилсаки, ўнг қўли билан берганини чап қўли сезмаса;

7) бир киши холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оқса», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзидан қўрқиб йиғлаш бахтини ато этсин! Барчамизга қиёмат куни нажотга сабаб бўладиган кўз ёши берсин! У Зот ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини тижорат сафарига юборди. Ўғил йўлда борар экан касал, кекса тулкининг ёнидан ўтиб қолди. Тулки ҳаракат қилишга ҳам қодир давоми...

1395 14:22 / 30 апрель
Бугунги кунда Ер юзида жами 350 минг турдаги сабзавот етиштирилаётган бўлса, уларнинг энг фойдалилари ва кўп истеъмол қилинадиганлари орасида шубҳасиз пиёз ҳам давоми...

1951 15:36 / 30.10.2024
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб .Ҳазрат, бирор дуо қилинг. давоми...

1268 18:27 / 02 май
Эр Асрни ўқидингми Аёл Йўқ Эр Нега Аёл Ишдан келиб толиққан эдим, бироз ухлаб олдим. Эр Яхши. Унда тургинда, аср ва шомни хуфтонга азон айтилмасдан аввал ўқиб давоми...

5608 14:00 / 14.03.2023
Аудиолар

213550 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132757 14:35 / 11.08.2021