1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Жеффри Ланг: Математика профессорининг Исломни қабул қилиши қиссаси

14:00 / 24.03.2022 2948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жеффри Ланг АҚШлик математика профессори, ёзувчи. Доктор Ланг – Қўшма штатлардаги энг номдор университетлардан бири — Канзас университетининг математика фани катта доцентидир. У 1954 йилда Рим католик оиласида туғилган. Лангнинг ёшлигидаги дастлабки 18 йили турли католик диний мактабларида ўтган. Айнан ўша вақтларда унда эътиқодга оид кўплаб саволлар пайдо бўлиб, уларга қониқарли жавоб ололмаган.

«60-70 йилларнинг кўплаб ёшлари каби мен ҳам барча сиёсий, ижтимоий ва диний қадриятларимизни савол остига қўйган эдим. Мен барча муқаддас деб билинган уюшмаларга қарши исён қилдим, шу билан католик Черковига ҳам», дея эслайди Ланг.

18 ёшга тўлган Жеффри Ланг атеист — даҳрий бўлиб улгурган эди. «Агар Худо бўлса ва У Меҳрибон ва Севувчи бўлса, унда нега оғриқлар, дарду аламлар бор? Нега У бизни шундайича самоларга олмайди? Одамни яратиб уни уқубатларга ташлашни нима кераги бор эди?» деган саволлар унга тинчлик бермасди.

Сан-Франциско университетида математикадан дарс бера бошлаган Ланг ниҳоят, ҳақиқий ва мавжуд Аллоҳни Ислом динида топди. Университетда танишган мусулмон дўстлари унга бу ҳақда, унга  тамомила янги бўлган дин ҳақида маълумот беришди. «Биз Ислом ҳақида суҳбатлашардик ва мен тинимсиз саволлар берардим ва улар жавобларини эътибор билан, ҳар бирига теран ўйлаб беришларидан ҳайратга тушар эдим», дейди Ланг.

Унинг дўстларидан бири Саудия Арабистонилик Муҳаммад Қандил исмли мусулмон талаба йигит эди. У университетда барчанинг эътиборига тушган эди. Инглиз тилида пухта сўзлар ва кучли ишонч билан гапирарди. У талабани шаҳар мэри, полиция бошлиғи, оддий одамлар – барча-барча танир ва ҳурмат қиларди.

Жеффри Ланг Қандил унга Қуръони Карим ва Ислом динига оида бир неча китоблар ҳадя қилганида жуда ҳайратга тушган эди. У Қуръонни ўқий бошлади ва талабалар учун ажратилган ибодат хонасига кириб ибодат қила бошлади. Қуръон унинг қалбини тамомила забт этганди.

«Баъзида, рассом кишининг портретини шундай чизиши мумкинки, қаерда юрган бўлсанг, сени кузатиб юргандай туюлади. Лекин қайси муаллиф ҳар куни сенинг онги-шуурингда пайдо бўладиган барча савол ва гумонларга олдиндан жавоб бериши мумкин? Менда ҳар куни янги саволлар пайдо бўлар, турли қарама-қарши фикрлар юзага келарди ва дарҳол уларга Қуръони Каримдан жавоб топардим. Шундай туюлардики, худди Китоб Соҳиби менинг фикрларимни олдиндан ўқийди ва айни дамда миямда юзага келган саволга жавоб ҳозирлагандай бўларди. Қуръон саҳифаларида мен ўзимни топардим...»

Ланг беш вақт намозни асло қолдирмасдан адо этади ва уларда руҳий ҳаловат топади. Исломдаги энг гўзал ибодатлардан дея бомдод намозини ҳисоблайди.

«Қандай қилиб унинг учун ўзга, тушунарсиз тилда бўлган Қуръон бу қадар ўзига тортган бўлиши мумкин?» деган саволга у оддий қилиб: «Онасини овозини эшитган гўдак қандай тинчланади, биласизми?» деб жавоб берган. Унинг сўзларига кўра, Қуръони Карим унга хотиржамлик беради ва ҳаётининг қийин кунларида ўзига ишонч бағишлайди. Жеффри Лангни руҳий юксалиши шу тарзда бошланган эди.

Математика профессори ҳамиша ўз касбига содиқ эди. У Пурдю университетида магистр ва докторлик даражасини олган. Математика ҳар доим уни ҳайратлантирар эди: «Унда мантиқ бор. Бу фанда аниқ хулосага келиш учун далилларни ишлатиш керак бўлади. Менинг онгим шу тарзда ишлайди. Мен аниқ жавоб бўлмаган нарсаларга дуч келадиган бўлсам, ўзимни йўқотиб қўяман».

Фактлар, аниқ далиллар билан ишлашга одатланган ақл, онг динни қабул қилишни қийинлаштиради, чунки уларнинг аксарияти имонни қабул қилишни назарда тутади. Ислом эса айнан ақл-идрокка мурожаат қилади.

Мусулмон талабалар жамиятининг раҳбари сифатида Ланг университети ўзини улар ва университет ўртасидаги боғловчи занжир сифатида билади. Шунингдек, у университет раҳбариятидан Ислом мавзусида маърузалар ўқиш учун рухсат олган.

12 йил аввал Ланг Саудия Арабистонилик Роиқа исмли муслима қиз билан оила қурган. У АҚШда аллақачон бестселлерга айланиб бўлган Ислом мавзусидаги китоблар муаллифидир. Ушбу китоблардан бири: «Ҳатто фаришталар ҳам савол беришади. Америкада Ислом сари йўл» (Even Angels Ask: A Journey to Islam in America) деб номланади. Айнан ушбу китобида профессор Исломга келишига туртки бўлган фикр-мулоҳазалари ва таассуротлари ҳақида ўқувчилар билан ўртоқлашади.

Islamreligion.com манбаси асосида Бобур Аҳмад тайёрлади. 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам....Сўнгра эса ndash Сенга ишнинг боши, устуни ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар давоми...

4185 19:25 / 19.05.2018
Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.Мен ундан сўрадимУ хиёнат қилдимиУ деди давоми...

1705 11:00 / 24.07.2023
Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло .Қамар, сурасининг давоми...

4973 14:00 / 17.12.2023
Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор .Байзовий ўзининг .Анворут танзил ва асрорут таъвил, номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга давоми...

1506 11:00 / 25.07.2023