1446 йил 15 Рамазон | 2025 йил 15 март, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Абдусамад қори домланинг ҳаётлари

11:30 / 21.03.2022 1975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Абдусамад қори домла 1888 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, собиқ «Йикчи» кўчаси (ҳозирги Исфархон савдо мажмуасининг ёнидаги маҳалла)да Мулла Отабой хонадонларида таваллуд топди.

Отаси мулла Отабой аҳли илм ва уламоларни ўзига дўст тутган, ўта парҳезкор ва камтар киши бўлган. У ҳалол савдода барака бор деган нақлга мувофиқ, ризқ топиб оила тебратиш мақсадида савдо-сотиқ билан шуғулланган.

Мулла Абдусамад дастлабки саводини ота-онасида чиқаради. Сўнгра ўша даврнинг машҳур ҳофизи Қуръони ва мударриси Абдулғофур қори домлада таълим олиб, ҳофизи Қуръон бўлиб етишади.

Қизиғи, Абдулғофур қори домла илмда пешқадам шогирдларини 19 асрнинг машҳур олими ва тариқат пешвоси Яҳёхон тўрага байъат беришга олиб чиқар эдилар. Шу анъанага содиқ қолиб, Абдусамад қорини ҳам Яҳёхон тўрага олиб бориб, тариқат йўлига соладилар. У устози Яҳёхон тўрадан шариат аҳкомлари ва тариқат одобларини ўрганиб, илму ирфонда камол топади. Абдусамад қори илм олишдан тўхтаб қолмади. Кейинчалик, ўша даврнинг машҳур фақиҳи Собитхон тўра (Абул маъоний) даргоҳларига шогирд бўлиб боради. У кишидан тафсир, фиқҳ, ақоид ва ҳадис илмларини чуқур ўзлаштириб, олим ва фозил бўлиб етишади.

Мулла Абдусамад қори домла табиатан ҳалим, мулойим киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган киши бўлганлар.

Афсуски, қатағон сиёсати у кишини ҳам четлаб ўтмади. Бешафқат давр синовларини бошидан кечирди. 1930 йилларда ўз она юртини ташлаб кетишга мажбур бўлади. У қўшни Қирғизистон республикаси, Ўш вилоятининг чекка қишлоқларида маълум муддат жон сақлаб, қочувда юради. Вазият юмшагандан сўнг она юрти Наманганга қайтиб келиб, фақирона ҳаёт кечириб умргузаронлик қилади.

Диёримиздаги кўплаб аҳли илм ва аҳли уламо кишилар бу зотдан таълим олиш бахтига сазовор бўлишган. Шулардан баъзиларини келтирамиз:

Мулла Ҳошимжон қори (Ровустонлик), Исмоилжон домла (Янгиқўрғонлик), Яҳёхон тўра (Собитхон тўра қизларининг ўғли), Муҳсинжон тўра, Абдулваҳҳоб қори, Аҳмаджон қори, Муҳаммаджон қори ва бошқалар.

Мулла Абдусамад қори домла тарбия қилган кўплаб шогирдлари ҳозирги кунда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз ривожига беназир ҳисса қўшиб келишмоқда.

Шогирдларидан бири қори домлани шундай эслайди. «Устоз Абдусамад қори домла биз шогирдларга бомдод намозини ўқигандан сўнг дарс олиш ва сабоқ беришга ўтирар эдилар. То пешин намозига азон айтилгунига қадар чўкка тушган ҳолатда ўтирардилар. Биз шогирдлар эса оёғимизнинг оғриғига чидай олмай у ёқ, бу ёққа тўлғониб ўтирардик. Устоз эса дарс асносида ҳеч қачон ўтирган ҳолатларини ўзгартирмас эдилар. Шунинг учун бўлса керак, у зотни «Абу чўкка» деб аташган экан».

Сайдуллоҳ Маъсумхон махдум ўғиллари (1898-1991) оталари айтиб берган воқеаларни шундай эслайдилар.  «Мен Абдусамад қори домлани талабалик даврларида бирон бир марта кечалари оёқларидаги маҳсиларини ечиб, оёқларини узатиб, хордиқ чиқарганларини кўрмаганман. Кечанинг қайси пайтида бўлмасин, хоналари олдига бориб чақирсангиз, лаббай деб қўлларида ёқилган шамдонни кўтариб жавоб қилардилар. Бу зотнинг хаёллари ва тақволари жуда юқори бўлганидан бирор киши билан мулоқот қилган пайтда суҳбатдошларининг юзига боқмай сукунат назарида ерга қараб турар эдилар, дея хотирлардилар, отам раҳматли»[1]. 

 

Мулла Абдусамад қори домла 1972 йил 84 ёшларида оламдан ўтдилар. Уларни шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига устозлари Абдулғофур қори домла ва Собитхон тўра ёнларига дафн қилинди.

Мулла Абдусамад қори домланинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида айтиб ўтсак.

Абдусамад қори домла икки марта оила қурганлар. Улардан 12 нафар фарзанд кўрганлар. Бироқ, 3 нафар фарзандларидан бошқа барчаси ёшликларида норасида вафот этган. Аввалги аёлидан ёлғизгина Марзияхон пошша исмли қиз фарзандлари бўлган. Уни Носиржон Юсуфжон қори ўғилларига турмушга берганлар.

Абдусамад қорининг кейинги аёли Шарофатхон ойим (вафотлари тахминан 1986 йил) Абдуҳалилбой қизи бўлиб, ундан 1 нафар ўғил, 1 нафар қиз фарзанлари бор.

Фарзандлари Усмонхон (1931-2005) ва Ойшахон пошшалар. Усмонхон Боқияхон ойим (1937) Муҳаммад Сиддиқ (1908-1991) қори қизи билан турмуш қурганлар. Уларни 3 нафар ўғил ва 2 нафар қиз фарзандлари бор.

Фарзандлари Муҳаммадхон (1965), Абдуллахон (1972) ҳамда Зокиржон (1974) лар.

 

Ҳозирги кунда набира ва абиралари аҳли илм, аҳли Қуръон сифатида юртимиздаги кўплаб масжидларда ҳатми Қуръонларда хизмат қилиб келмоқдалар[2].

  

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

 

 
 
 

[1] Ушбу маълумотлар ҳофизи Қуръон Маъсумхон махдум авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

  

[2] Ушбу маълумотлар мулла Абдусамад қори авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шу йилнинг 3 март кунидан бери Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро давоми...

1998 19:30 / 07.03.2020
Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида .қўнғироқ қори,, .булбул қори, дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори давоми...

3137 14:00 / 22.05.2022
mdash Ҳазрат, бугун Исломий уйғониш тўғрисида гапириш мумкинмиmdash Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта. Фақат умумжамият диний уйғониши замирида. Менимча диний давоми...

1486 09:11 / 30.03.2024
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

2118 11:00 / 09.09.2022
Аудиолар

146220 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

8665 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

65877 14:35 / 11.08.2021