1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Қосим Убайдуллоҳ

06:00 / 09.08.2021 2152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, хатиб Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳяд Кушоний. (Изоҳ: Кушон – Самарқанддан 12 фарсах узоқликда жойлашган Суғд шаҳарларидан бири. Санкабос ҳам Самарқанд қишлоқларидан).

Сиқа, кўп ҳадис ривоят қилувчи, муснид.

410 йил атрофида таваллуд топганлар.

Муҳаммад ибн Ҳасан Боҳилий, Али ибн Аҳмад ибн Рабиъ Санкабосий, Абу Саҳл Абдулкарим Калободий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар.

Бу кишидан Иброҳим ибн Яъқуб Кушоний, Осаф ибн Муҳаммад Холидий, Ато ибн Молик ибн Аҳмад Наққош, Абул Маъолий Муҳаммад ибн Наср Мадиний ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

502 йил ражаб ойида вафот этганлар.

Шайх, муснид, садуқ Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳожиб Кушоний Самарқандий. «Саҳиҳи Бухорий»ни 320 йилда энг олий санад билан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Фарабрийдан эшитиб, ривоят қилганларнинг охиргиларидан.

Бу кишидан ҳофиз Ҳасаннинг укалари Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Муҳаммад Халлол, Абу Саҳл Аҳмад ибн Али Абийвардий, Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Али Шужоъий, Абу Абдуллоҳ Ғунжор, Умар ибн Аҳмад ибн Шоҳин Самарқандий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Саъд Идрисий: «Кушоний 391 йилда вафот этганлар», – деганлар.

Муътаман Сожий айтадилар: «Кушоний 392 йилда вафот қилганлар».

Узоқ умр кўрган шайх эдилар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай давоми...

2119 05:52 / 23.04.2024
Миср мулкининг эгаси Абу Бакр Муҳаммад ибн Туғж ибн Жуф ибн Хоқон Фарғоний Туркий.Амакилари Бадрдан ҳадис ривоят қилганлар.321 йилда Мисрга волий бўлганлар. Сўнг давоми...

2066 12:00 / 02.05.2021
1. Исм ва насабалариУ ҳофиз имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн давоми...

4881 17:19 / 27.04.2017
Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат давоми...

2581 10:00 / 22.11.2020