1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Кордова кутубхонаси жавонларида...

17:00 / 18.03.2022 2598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихда китоблар ва кутубхоналар ҳақида маълумотлар жуда кўп. Юқоридагилардан келиб чиқиб мусулмон айрим шахслар, ҳукмдор ёки масъулларнинг илмга бўлган эҳтимом ва эътиборларини кўрсатишга уринамиз.

Иккинчи ҳижрий асрнинг охирларидан бошлаб умумий кутубхоналар сони орта бошлаган. Халифалар, амирлар ва бошқа масъуллар ушбу кутубхоналарни ходим ва мутахассислар билан, китобларнинг сақлаш, янгилаш учун зарур бўладиган иш қуроллари билан таъминлашган. Мўътабар китоблар ва бошқа илмлар борасидаги китобларни жамлаб беришган. Ислом диёрининг шарқу ғарбидаги, Андалусдаги халифа ва амирлар умумий кутубхоналар хазиналарини нодир ва камёб китоблар ҳамда турли туман минг-минг мужаллад китоблар билан тўлдиришга ошиққанлар.

Ривоят қилишларича, Андалус давлати гуллаб-яшнаган даврда Кордова кутубхонаси жавонларида 400.000 мужаллад китоб сақланган. Саккизинчи ҳижрий (14-милодий) санада француз қироли Шарл-V Франция кутубхонасига ақалли 900 тача ҳам китоб жамлай олмаган экан. Уларнинг бешдан бири диний мавзуларда экан.

Бу ўрин ўтган асрлар давомидаги Ислом диёрларида мавжуд бўлган кутубхоналар ҳақидаги сўзларни сиғдира олмайди.

Манба: arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям... Чўнтагимизда бешўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа давоми...

2746 10:45 / 25.11.2024
Мулойимлик ndash ғазабга мағлуб бўлмаслик, дағал сўз айтиш ва қўпол муомала қилишдан сақланишдир. Банда бировнинг фикрига қарши эканини қўполлик ва қўрслик давоми...

1614 14:28 / 08.11.2024
Бугунги кунда Ер юзида жами 350 минг турдаги сабзавот етиштирилаётган бўлса, уларнинг энг фойдалилари ва кўп истеъмол қилинадиганлари орасида шубҳасиз пиёз ҳам давоми...

2084 15:36 / 30.10.2024
Ибн Насавийнинг ҳузурига икки кишини ўғриликда гумонланиб олиб келишди. Уларнинг бири айбсиз эди. Насавий ходимини чақирди Ҳой бола Бир идишда сув олиб келБола давоми...

2327 16:00 / 24.11.2022
Аудиолар

230214 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148792 14:35 / 11.08.2021