1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳижрат бўлмаганида, ансорлардан бири бўлар эдим

13:00 / 02.03.2022 2528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳунайн ғазотида баъзи ансорлар бир-бирлари билан кўришиб, «Аллоҳ таоло Расулини мағфират қилсин! Одамларга ўлжадан бериб, бизни тарк этдилар. Ваҳоланки, қиличларимиздан қон томчилаб турибди», дея пичирлашдилар. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Ансорларнинг барчасини бир жойга тўпладилар. Макка аҳлидан узоқроқ жойда. Ансорларга хитоб қилдилар. Ҳис-туйғулар қоришган, мулойимлик қоришган, нафислик, нозиклик қоришган гапларни айтдилар. Истардимки, ҳар бир мусулмон у зот алайҳиссалом айтган ушбу гапларни ёдлаб олса. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Кейин:

«Эй ансорлар жамоаси, сизлар тарафдан менга етиб келган гап, қандай гап?! Олдингизга келганимда залолатда эдингиз, Аллоҳ сизларни мен сабабли ҳидоят қилмадими?! Тарқоқ эдингиз, Аллоҳ мен сабабли сизларни бир-бирингизга улфат қилмадими?! Фақир эдингиз, Аллоҳ мен сабабли сизларни бой қилмадими?!» дедилар. Улар «Ҳа, Аллоҳ ва Расули марҳаматли ва афзалдир!» дейишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга жавоб қайтармайсизларми, эй ансорлар жамоаси?» дедилар. Улар «Жавоб бердик, эй Расулуллоҳ» дейишди. «Ҳа, Аллоҳ ва Расули марҳаматли ва афзалдир!» дейишарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга жавоб қайтармайсизларми, эй ансорлар жамоаси?» дердилар. Улар «Жавоб бердик, эй Расулуллоҳ» деб айтишарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, агар хоҳласангиз: «Сиз бизга ёрдамсиз ҳолда келдингиз, биз сизга ёрдам бердик, ёлғончи қилинган ҳолда келдингиз, биз сизни тасдиқладик, фақир эдингиз, сизга мол бериб, бой қилдик!», деб айтишингиз мумкин, шунда тўғри айтган бўласизлар ва сизларни ҳеч ким инкор этмайди!» дедилар. Ансорлар бу гапларни эшитиб баланд овозда: «Йўқ, барча яхшилик ва марҳамат Аллоҳ томонидан бўлди!», деб юборишди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бироз тўхтаб, сўзларида давом этдилар: «Эй ансорлар, эй дўстларим! Мен маккаликларни Исломга кирсинлар, дея сийлаган дунёнинг арзимас матоҳини деб кўнглингиз оғридими?! Сизларга Исломингизни қолдирдим.

Эй ансорлар, у одамлар қўй ва туялар билан кетишларига, ўзларингиз эса Аллоҳ ва Расули билан уйга қайтишга рози бўлмайсизларми?! Аллоҳга қасамки, сизлар олиб қайтаётган нарса улар олиб қайтаётган нарсадан яхшироқдир.

Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ҳижрат бўлмаганида, мен ансорлардан бири бўлар эдим.

Одамлар устки кийимим бўлсалар, ансорлар танамга тегиб турадиган кийимимдирлар.

Одамлар бир томонга, ансорлар бошқа томонга юрсалар, мен ансорлар томонга юрган бўлар эдим.

Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар.

Аллоҳим, ансорларни, ансорларнинг фарзандларини ва фарзандларининг фарзандларини ҳам ўз раҳматингга олгин!»

Ансорлар бу мулойим, меҳр тўла, ажойиб сўзлардан соқоллари ҳўл бўлиб кетгунча йиғладилар. Ушбу хутба ва ундаги гаплар ҳар бир мусулмон фаҳмлаб, зеҳнига жо қилиши ва тез-тез такрорлаб туриши учун қанчалар муносибдир! Чунки, бу орқали Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нақадар нафис ва мулойимликларини ҳис этади.

Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг мавъизасидан. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоиф куни ниҳоятда оғир кечган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни жаннатни елкаларида кўтариб Тоифга бордилар. Тоифликлар иймон келтириб давоми...

3626 11:35 / 15.03.2022
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу ёки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу каби фақир бўлмаганлар. Аммо улардан афзал эдилар.Абу Бакр Сиддиқ давоми...

4621 11:00 / 17.05.2022
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Амвосдаги вабо хабарини эшитиб, Шомга кирмай, қайтиб кетганликлари ҳақида аввал ўрганган эдик. Ана шу вабо дарди оқибатида давоми...

2289 11:14 / 21.09.2024
Инсоният ичидаги энг гўзал ўрнак сифатида саҳобаларнинг энг буюги, умматнинг энг қадрлиси Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кўришимиз мумкин. У буюклик билан бошлади, давоми...

1476 11:46 / 24 апрель
Аудиолар

213585 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021