1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Нега масжидда намоз ўқишни яхши кўрмайсан?

10:00 / 02.03.2022 2629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғлингиз намозини қисқа ўқиса, уни жазолашдан олдин ўзингизга савол беринг! Нима сабабдан бундай қилаётганини ўйлаб кўринг!

Оталар бири айтади: «Мен ўғлимни масжидда намоз ўқишдан қочаётганини сезиб қолдим. Уни урушдим, урдим, қўполлик қилдим ва жазоладим. Аммо шунча қилсам ҳам у масжидга муҳаббат қўймади. Бир куни у билан сайрга чиқдик. Унга музқаймоқ олиб бердим. Сўнгра ундан: «Нега масжидда намоз ўқишни яхши кўрмайсан?» деб сўрадим. Ўғлим бироз сукут сақлаб йиғлаб юборди. Сўнгра, у масжид таҳоратхонларидаги безорилар уни ранжитаётганини айтди. Бу гаплар менга оловдек таъсир қилди. Эй Роббим Аллоҳ, мен ўғлимга уч маротаба зулм қилибман:

1. Кимдир зулм қилса, унга ҳимоя қилишни ўргатмаган эканман.

2. Мен у билан кўп суҳбатлашмаган эканман.

3.Уни уриб зулм етказган эканман.

 Эртаси куни ўғлимни руҳшунос кўригига олиб бордим. У турли хил даволашлар олиб борди. Безори кимлигини аниқлаб, ундан хақини олиши учун уни ўғлимни олдига олиб келдим. Шундан сўнг бошқа масжидда намоз ўқийдиган бўлдик. Орадан вақтлар ўтиб, ўғлим анча ўзига келди. Сўнгра, масжидга муҳаббат билан чиқадиган бўлди».

Оналардан бири айтади: «Қизим азон овози эшитса ҳам намозига шошмас эди. Ҳар доим намозини кечиктириб ўқир эди. Қизимга маломатлар қилиб гапирдим. Натижаси эса йўқ?! Сўнгра, яхшилаб ўйлаб кўрдим. Бунга сабабчи ўзим эканман. Негаки, қизим менга ўхшагиси келар экан. Мен нима қилсам, шуни қайтарар экан. Мен азон айтилганидан кейин ишларимни қилиб бўлиб, сўнг намоз ўқир эдим. Шундан сўнг ўзим намозимни вақтида ўқийдиган бўлдим. Сўнгра, ишимни яна давом эттирар эдим. Натижада қизим намозини ўз вақтида ўқийдиган бўлди».

Оталардан бири айтади: «Ўғлим масжидда намоз ўқиши учун насихат қилдим, қўпол гапирдим, мукофот бердим ва шижоатлантирдим. Бироқ фойдаси бўлмади!? Нима қилишни билмай ҳайратда эдим. У намозини ўқиши учун анча ҳаракат қилдим. Бир куни ўғлимдан: «Нега масжидда намоз ўқишни ёмон кўрасан?» деб сўрадим. Уни кўзи ёшланиб: «Бу масжидни ёмон кўраман» деди. Бу гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Ҳайрон бўлиб: «Нима учун?» деб сўрадим. Сўнгра у: «Бир куни ёшлигимда масжид мутаваллиси, менга бақириб, урган. Мен ундан мазлум бўлган эдим. Баъзи болалар масжидда ўйин қароқлик қилишди. Масжидни мутаваллиси мени ўша болалардан деб ўйладида мени жазолади. У болалар қочиб кетишган эди. Мен эса бир чеккада хотиржам ўтирган эдим. Ўша вақтдан бошлаб мен масжидни ёмон кўраман», деб айтиб берди. Боламни бағримга босиб, у менга сабр қилаётганига шукр қилдим. Унга: «Бошқа масжидга борамиз ёки ўша мутаваллига бориб гаплашамиз ва сендан узур сўрайди», деб айтдим. Ўғлим ўша мутаваллини олдига боришимизни айтди. У мутаваллини олдига бориб суҳбатлашдик. Бўлган воқеани сўзлаб бердик. Сўнгра, ўша одам ўғлимдан узур сўради. У кишига ширинлик бериб, уни ўғлимга беришини сўрадим. У ширинликни ўғлимга хадя этиб, уни чиройли сўзлар билан рағбатлантирди. Шундан сўнг ўғлим намозини масжидда ўқийдиган бўлди».

Оналардан бири айтади: «Бир куни қизларимни отасига уларни шикоят қилдим ва йиғладим. Негаки, ҳар азондан кейин уларга бир соат насиҳатларни, чиройли гапларни, қўпол гапларни ва намоз ҳақида қизиқарли гапларни айтиб толиқган эдим. Сўнгра, қизларимнинг отаси менга табассум қилиб: «Алҳамдулиллаҳ мени хаққимни олиб берадиган инсонлар ҳам бор экан-ку» деб айтдилар. Мени жаҳлим чиқаётганида улар мени устимдан кулдилар. Мен уларга жахл билан: «Мен сизга муҳим иш ҳақида айтсам, сиз мени устимдан куляпсизми?» дедим. Сўнгра, улар: «Йўқ, мен сени устингдан кулмаяпман. Мен ўзим қизларим билан гаплашиб, бу ишни ҳал қиламиз» деб жавоб бердилар. Бир кундан сўнг қизларимнинг отаси уларни олдиларига чақирдилар ва хотиржамлик билан: «Онангиз сизларни намозга ундайвериб қийналиб кетибди. Сизлар битта айтганда бажармаётган экансиз. Мен аминманки, бу масалани жавобини топамиз. Нега сизлар намоз ўқишда дангасалик қиляпсизлар?» деб сўради. Улар анча вақт суҳбатлашишди ва телевизор уларни намозни кечиктириб ўқишларига сабаб бўлаётганини айтишди. Негаки, азон айтилганда уларни яхши кўрган кўрсатувлари бошланар экан. Шунда қизларимни отаси: «Бу масалани қандай ҳал қиламиз?», деб сўрадилар. Улар намоз вақтида телевизорни ўчириб қўйишни, кўрсатувларни дискини сотиб олишни, уларни ёзиб оладиган қурилма сотиб олишни ва бошқа турли туман фикрларни айтишди. Қизларни таклифларини инобатга олиб: «Ким азон айтилганда телевизорни ташлаб намоз ўқиса, ўша қизга мукофот бераман», деб келишиб олдик. Алҳамдулиллаҳ, бу муаммони ечими топилди».

Ўсмирлардан бири айтади: «Мен қийин вақтдан ўтдим. У вақтда мени гуноҳларим кўпайиб кетди. Шайтон менга: «Парвардигорингни алдайсанми? Аллоҳни олдида қандай қилиб намоз ўқийсан? Сени гуноҳларинг кўп-ку, намоз ўқиганингни нима фойдаси бор?», деб вас-васа қилар эди. Шайтонни гапларини тўғри деб ўйлаб, ҳаёлларим бошқа ерларга кетиб қолган эди. Намоз ўқишда дангасалик қила бошладим. Онамнинг насиҳатларидан қоча бошладим. Отамни барча итоб маломатларини индамай қабул қилдим. Намоз ўқимайдиган вақтларим кўпайди. Ота-онам менга намоз ўқишим ҳақида гапиравериб қийналиб кетишди. Бир куни отам хотиржам ва хушмуомала билан: «Эй ўғлим, сенга нима бўлди. Нега намоз ўқимаяпсан?», деб сўрадилар. Шунда мен бўлган воқеани айтиб бердим. Отам мени ёшлигимдаги каби бағриларига босиб: «Мен ҳам ёшлигимда ҳудди сендек вазиятга тушганман. Шайтон мени ҳам худди шундай адаштирган. Намоз ўқимай қўйганман. Аммо Аллоҳ менга оқ кўнгил устоз юборган. У оқ кўнгил устоз менга:

1. Барчамиз хато қиламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда борки, гуноҳи бордир. Ўзи билмаган ҳолатда орада унга гуноҳлар қўшилиб туради ёки у билмаган ҳоларда гуноҳ қилади. У қайсидир гуноҳларини умрини охирига қадар бажариб юради. Мўмин одам турли хил фитналарга учувчи, тавба қилувчи, ёдидан чиқазувчи, кимдир эслатса қайта эслайдиган қилиб яралган», деб марҳамат қилганлар. Эй ўғлим, сен буларнинг барчасига аҳамият бергин. Улар мусулмон банда эмас, балки қайси мўмин банда деб айтмоқдалар. Демак, бу мусулмонларга эмас, мўмин бандаларга тегишли.

2. Намоз гуноҳларнинг мағфиратидир. Абуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир йигит намозини узун қилиб ўқиётганини кўриб қолдим. Атрофлардаги одамлардан: «У болани ким танийди?» деб сўрадим. Бир инсон: «Мен» деб жавоб берди. Шунда мен: «Агар шу болани таниганимда, мен унга руку ва саждасини узоқ қилгин деб буюрар эдим. Негаки, мен пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси банда намозга турса, унинг барча гуноҳлари елкасига қўйилади. Ҳар руку ва сажда қилганида, ана ўша гуноҳлар бирма-бир тўкилади» деб айтганларини эшитганман.

Яна бошқа бир ҳадисда: «Қайсидир банда гуноҳ иш қилса, тезда таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқисин! Аллоҳдан гуноҳлари кечирилишини сўраб, у учун истиғфор айтсин!» деб марҳамат қилганлар. Сўнгра мана бу оятни зикр қилдилар:

«Ва фахш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва билиб туриб қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар». (Оли Имрон сураси, 135-оят)

Эй ўғлим, шайтон сени тавба қилишдан узоқлаштириш ва гуноҳларинг кўп бўлиши мақсадида сенга шундай васваса қилади. Намоз бизни гуноҳларимизни ювадиган нарсадир» деб айтдилар. Мени елкамга қўлларини оҳиста уриб: «Мен аминманки, сени ҳаётинг бундан кейин анча чиройли бўлади. Сен бундан сўнг шайтонга қулоқ солмайсан», дедилар. Сўнгра, пешонамдан ўпиб, табассум билан мени олдимдан чиқиб кетдилар. Отамни бу гапларини эшитиб қалбим анча таскин топдим. Мен намозга муҳаббат билан қайтдим. Шайтонни енгишга қарор қилдим. Худди, у мени ютгани каби, уни ютишга қарор қилдим».

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳадисларига қайтадиган бўлсак, болани ўзлари танимаганлар. Сўнгра улар: «Ким бу болани танийди?» деб сўрадилар. Бир инсон: «Мен» деб жавоб берганида улар: «Мен буюрар эдим» деб айтганлар.

1. Кимгадир буюраётганларида чиройли услубда буюрганлар. У боланинг ўзига буйруқ бериш эмас, балки унга буюришларини айтганлар.

2. Сиз бирор кимга буюраётганингизда, у одам билан яхшилаб танишиб, сўнг буйруқ берсангиз чиройли бўлади. Ёки унга яқин бўлган инсон орқали маълумотингизни етказишингиздир. Абдуллоҳ ибн Умар у болани ўзига айтмай унинг яқинига бориб айтганлар. Негаки, бегона одамдан кўра, ўз яқинидан насиҳат олиш яхшироқдир. Бу пайғамбаримиз замонларидаги ҳикматли тарбия ҳисобланади. Аллоҳим Пайғамбаримизга: «Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят) деб, марҳамат қилган. Пайғамбаримиз энг катта устоз бўлиб, ўз тажрибаларини саҳобаларга етказганлар. Саҳобалар эса бизга жуда чиройли тарзда тақдим қилишган. Аллоҳ пайғамбаримиздан, саҳобаларидан ва шу илмни етказган ҳар бир уламоларимиздан рози бўлсин!

Ҳабибуллоҳ Ахмаднинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўқийдиган намозимиз биз учун охирги намоз бўладигандек, дунё билан видолашмоқчи бўлган одамнинг намозидек намоз давоми...

1618 15:36 / 04 октябрь
Мазкур Заллат улқориrdquo Ўқувчининг янглишувиrdquo рисоласининг муаллифи машҳур Ақоид анНасафиййаrdquoнинг соҳиби Абу Ҳафс Нажмиддин Умар анНасафий 10681142 давоми...

4291 05:00 / 09.01.2017
Намоз мўъминмусулмон учун муҳим амалдир. Унга жиддий ёндашиш, мукаммал, тўлиқ адо қилишга ҳаракат қилиш, намозни шариатда тўлиқ қабул қилинадиган тарзда ўқиш давоми...

4119 05:00 / 09.01.2017
Бир она савол сўради .Мен .Тур намозингни ўқи,, деб ўғлимга айтсам, у .Хўп бўлади, дейди, лекин бироздан сўнг .Намозингни ўқидингми, деб сўраганимда у менга .Йўқ ҳозир давоми...

3325 07:00 / 26.10.2021