1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Иймоннинг талаби

16:30 / 28.02.2022 1996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар кеча аввалги кунни ўчириб, тонг отганда ҳаёт қайтадан бошланади. Аллоҳнинг қонуни шундай келди ва шундай кетади. Тоғлар, текисликлар, дарё ва ғорлар – ҳамма жойда қуёшнинг илк нурлари билан ҳаёт қайтадан бошланади. Майсалар ва одамлар ҳаракатга тушади. Туннинг зулмати қуёш янги нурлари чиқиши билан кетишга мажбур бўлади. Яна бир тун бошлангунига қадар ҳар бир жонзот қуёш нури остида ҳаётини давом эттиради. Тунда ажали етмай, тонгни қаршилаганлар яна қайтадан жонланади.

Иймонимиз ҳам вақти-вақти билан тунга ўхшаш қоронғу кунларни ўтказиши мумкин. Куфрнинг устимизга ҳамласи билан қоронғулик қоплаши эҳтимоли бор. Хатолардан иборат пардаларни тортиб қўйганимиз учун қоронғида қолиб кетамиз. Бошимизга тушган кўнгилсизликлар кўзларимизни кўр, қулоқларимизни кар ёки қўлларимизни фалаж қилиб қўяди. Ўзимиздан кетган онларимиз ақлимизни йўқотган вақтлар бўлиши мумкин. Баъзида мавжудлигимиз сабабларини тушуна олмаймиз. Ўтказиб юборилмаслиги керак бўлган имкониятларни қўлдан бой бериш ҳолати кузатилиши мумкин.

Ҳеч бир тун абадий эмас. Кечалар мангу, лекин абадий эмас. Ҳар бир кеча қиёмат келмагунча ўзининг ўрнини кунга бўшатиб беришга мажбур. Кундузги ёруғликка қарамай пардаларини очмаганлар, ўз хоҳиш-иродалари билан қоронғиликда яшашни давом эттирадиганлар тунга асир бўлишади.

Энди тонг отганини тушуниб етиш вақти келди. Бир кечалик зулматга ҳаётимизни қурбон қила олмаймиз.

Инсонлар тонг отиши билан кундалик кийимларини кийиб, ташқарига чиқишади. Тун ва у сабабли юзага келган шароитлар эса уйда қолади. Динимиз ва иймонимиз билан боғлиқ, ҳаёт бизга қоронғу кечаларни берадиган воқеалардан халос бўлишимиз ва нурли майдонларга чиқишни уддалашга мажбурмиз. Худди туннинг зулматини кундузга олиб ўтгандек, воқеа-ҳодиса ва тазйиқларнинг иймоний ҳаётимизга таъсир ўтказа олишига йўл қўймаслик лозим. Бошимизга нима тушишидан қатъи назар, зулмнинг қайси шаклига дуч келмайлик, намоз учун қиблага юзланишдан бизни чалғитиб қўймаслиги керак. Иймонимиз биздан шуни талаб қилади. Намоз биз учун ҳузур-ҳаловатга айланмоғи керак. Намоз билан яна қувватимизни тиклаб олишимиз лозим. Ҳатто намоз ҳам ёрдам беролмайдиган ҳаёт биз учун зулматга маҳкум қиладиган ҳаётга айланади.

Фақатгина намоз эмас иймонимиз биздан нимани талаб этса, уни тундан кейин келадиган тоннги дастур сифатида қабул қилишга мажбурмиз. Мусҳафни очиб, Қуръон ўқишимиз ҳам шундай бўлиши керак. Ҳар бир ўқиган Қуръонимиз кечадан ортидан келадиган тонгги режага ўхшайди. Дуоларимиз ҳам шундай. Айтадиган тасбеҳларимиз шундай. Мўмин биродарларимиз билан бирга бўлган дамларимиз тонгги сайр каби бўлиши керак. Тун зулматига ғарқ бўлиб кетгандек, воқеалар ва зулмларнинг қоронғуликларида йўқололмаймиз. Биз билган сабрнинг моҳияти ҳам шу аслида. Жидди-жаҳднинг амалий шаклини ҳам шундай биламиз. Бу тонгги дастур тарқалиб кетиш эҳтимоли бўлган мўмин жамоатимизни қайтадан жамлашдир. Бу гуноҳга қўл урганимизда тавба эшигига юзланишимиздир.

Бекор ўтказилган ёки муносиб қадрланмаган йилларнинг ортидан асл мўминлик шахсиятимизни иҳё қилиш мақсадида қўлларни шимариб, бунга астойдил киришдир. Қуёшнинг чиқиши паст даражадаги ишларимиздан воз кечиб амалга оширишимиз мумкин бўлган яхшироқ ва чиройли ишларимиз томон юксалишимиздир. Ўша қуёш чиғиши билан бирга йўлга тушишимиз тун зулматидан халос бўлиш ва кундузга етишишдир. Энди ўтириб, ўйлаб кўрайлик: ташқарида қуёш нур сочиб турса ҳам, бизнинг қоронғу кунларимизнинг тугамаётгани ғафлат эканимиз билан боғлиқ эмасмикан? Нема учун бу тунлар бунчалик узоқ давом этмоқда? Ҳеч қайси кечаси абадий бўлмаса, нега биз ўзимизни зулматда ҳис қиляпмиз?

Ҳар бир янги кун янги ҳаётни бошлаганидек, ҳар бир намозни янгитдан жонланишга айлантириш бизнинг бурчимиз бўлиши керак. Ўқиган ҳар бир китобимиз, қулоқ солган ҳар бир олимимиз, биз қатнашган ҳар бир дастур бизга жон бағишлаши керак. Биз қоронғу кечаларнинг одамлари эмасмиз. Биз кечани ҳам ёритадиган нурнинг пайидамиз. Биз ичида яшаётган қоронғулик бизнинг паришонхотирлигимиздан келиб чиқади. Кўзларимизни очсак, бу буюк ҳақиқатни кўра оламиз. Устма-уст тортиб ташлаган пардаларни кўтарсак, Аллоҳнинг изни билан, унинг ортидаги ўша чексиз нурга гувоҳ бўламиз, ўша муҳташам умид бизни қамраб олади. Асосийси, тонгги дастуримиз тайёр бўлишидир.

                                                                                                                              Нуриддин Йилдиз

                                                                                                                              Маҳмуд Маҳкам таржимаси


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.hellipва бир мўмина аёлни ҳам, агар у ўзини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса ndash давоми...

2426 11:02 / 12.02.2020
Ҳомиладорлик ва қўрқув Болалар учун ўлим йили бошланиши билан Аёрхо яна ҳомиладор бўлди. Билардики, агар ўғил туғилса, аскарлар уни ўлдиради Қалбига қаттиқ қўрқув давоми...

1737 15:00 / 30.12.2020
Аёл ўзи таклиф этилган маросим якунига етгач, эрини кутарди. Бироқ эри кечикди. Турмуш ўртоғи билан келишилган вақтдан ўн дақиқа, ярим соат ўтди. Маросимга давоми...

3250 14:18 / 30 сентябрь
Очиқсочиқ кийиниш, айримлар даъво қилаётгандек, эркинлик ёки тараққиётни англатмайди. Балки бу қолоқликнинг, маданиятсизликнинг белгисидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло давоми...

3825 18:00 / 01.02.2019