1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

«Уммул Киром» лақабли олима

17:57 / 03.04.2025 1785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уммул Киром Карима бинт Аҳмад ибн Муҳаммад Марвазия фақийҳа, олима ва ҳадис илми билимдонидир. Юз йил яшади ва бокира ҳолда вафот этди.

Ислом дини ва шаръий илмлар хизматида катта ўрин тутгани учун тарихчи олимлар олимага «Уммул Киром» лақабини беришган.

Карима Маккадаги Масжидул Ҳаромга қўшни бўлган ва илм талабида отаси билан бирга кўп ўлкаларга сафар қилган. Умрини илм ёдлаб, ривоят қилиб, ўрганиб, кўпчиликка ўргатиб ўтказди. Олиманинг ўша даврда кўплаб шогирдлари йирик фақиҳ бўлиб етишдилар.

Замондошлари Каримани фаҳми ўткир, зийрак муҳаддиса ва фозила дея сифатлаганлар.

Саҳиҳул Бухорийнинг энг олий санадлари Каримага етиб боради. Зеро, Карима Саҳиҳул Бухорийни ривоят қилиш ва уни бошқаларга ўқиб эшиттириш билан машҳур бўлган. Натижада Кариманинг исми Саҳиҳул Бухорий номи билан боғланган. Қайси олим Кариманинг таржимаи ҳолини ёзса, унинг Саҳиҳул Бухорийга алоқадорлигига ишора қилиб ўтади.

Олима ҳақида Имом Заҳабий қуйидагиларни айтган: «Карима шайха, олима, фозила, ишончли санад вакиласидир. Уммул Киром Карима бинт Аҳмад ибн Муҳаммад Марвазия Аллоҳнинг Ҳарамига қўшни бўлган... Саҳиҳни кўп марта ривоят қилган... Асло турмушга чиқмаган ва бокира ҳолда вафот этган».

Карима фиқҳ илмларини йирик фуқаҳолар ва уламолардан олган. Масалан, Зоҳир ибн Аҳмад Сарахсий, Абдуллоҳ ибн Юсуф Асбаҳоний ва бошқалар.

Карима Марвазия 463 ҳижрий йилда вафот этган. Аллоҳ таоло олимани раҳматига олган бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун баъзи аёллар уйларидаги оила сирларини кўчага олиб чиқяптилар. Номаҳрам эркаклар билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб, эри, оиласи ҳақида шикоят давоми...

3790 14:00 / 24.05.2022
Ислом менга узоқ кутилган тинчлик, сокинлик ва ички беғуборлик ҳиссини ҳадя қилди. Сора Германсон Сора, Исломни қабул қилгунингизга қадар ҳаётингиз қандай давоми...

2435 17:00 / 23.08.2022
Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишга рози бўлганларидан кейин ўғилларига валиюл амр сифатида бу никоҳга давоми...

3421 11:20 / 17.08.2019
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу давоми...

2976 11:06 / 23.01.2024