1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бу замон Аллоҳнинг замони

09:00 / 20.01.2022 2443 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кун, ҳафта, ой ва йил; биз қайси даврдамиз? Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан солиштирганда бизнинг вақтимиз қандай белгиланади?

Исо алайҳиссалом туғилган пайтга асосланиб биз шу йилдамиз, деганларга қарши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳижратларини асос қилиб, бу йилдамиз ҳам дейишимиз мумкин. Бу саналар биз учун маълум бир тарихни акс эттириши мумкин, аммо боши ва охирини белгилай олмайдиганимиз дунё ҳаётининг қаерида эканимизни тушунтириш учун аниқ бир тақвимни кўрсатолмаймиз. Бундай тақвимни ҳеч ким ҳам кўрсатолмайди.

Боши ва охирида бўлмаганимиз, боши ва охири ҳақида аниқ маълумотимиз йўқ вақтнинг ҳозирги ҳолатини қандай белгилашимиз мумкин? Энг осони ўзимизга тўғри келадиган бир чизиқни чизамиз-да «Ҳозир шу ердамиз», деб қўя қоламиз. Бу назариямиз ҳам ибтидо ва интиҳонинг Яратувчисига нисбатан «ҳечвақо»дан бошқа нарса бўлолмайди. Бизнингча эса тарих у ёки бу давр деган муболағадан иборат холос.

Бу худди ер шарининг ўртасини топишнинг тафсилотига ўхшайди. Думалоқ ернинг қаерида бўлсангиз ҳам «Ўртаси мана шу жой» деган қарашни қандай нотўғри дейиш мумкин?

Яратувчи учун эса унинг чети ҳам, ўртаси ҳам аниқ.

Бугун бизни ўнгдан чапдан, тепадан пастдан атрофимизни қамраб олган воқеалар ўртасида ўзимизга «Киммиз ва қаердамиз?» ёки «Атрофимизда нима содир бўлмоқда?» деган саволларнинг жавобини ҳам фақат шу тарзда топдик, дея айта оламиз. Биз Аллоҳнинг бандаларимиз. Мана шу давр учун Унинг яратган қулларимиз. Биз воқеалар деб атайдиган нарсаларни устимизда тажалли эттиришни ирода қилган Раббимизнинг ожиз, лекин мана шу ҳолатимиз билан иззат кўрган бандаларимиз. Ёки ушбу воқеаларнинг бошланиши деб бир чизиқ чизиб, ўзимизга хос кўнгил хотиржамлиги билан «Биз мана бу ердамиз, воқеалар эса унинг ичида», деймиз. Бу қарашимиз тарихни белгилаш ёки дунёнинг қоқ марказини аниқлаш деб олинади ёки қуллигимизни, бизни банда ўлароқ яратган Раббимизни эслаб, замон ва макон тушунчалари оша Унинг розилигини топиш мақсади томон кетаётиб ўзимиз чизган чизиқлар ичидаги тор ва қоронғи майдонда қолиб кетишдан қутуламиз. Ё ўзимиз қазган чоҳни янада чуқурлаштирамиз ёки ана ўша чоҳдан Аршга қараб юксаламиз. Бунинг учинчи муқобили йўқ. Шу куни содир бўлган воқеа, шу киши ишлаб чиққан лойиҳа дея белгилаганимиз ўлчов асносида бизни қийнайдиган ҳиссиётнинг умумий номи ёлғизликдир. Бу ҳолат ҳамма ўзининг дарди билан ўралашиб қолган, буюк уммат бўлишнинг азаматини ҳис қила олмаслигимизнинг оғриқли нуқтасидир. Мўминнинг ҳаётидаги имтиҳонларга бугунги воқеалар билан баҳо беришга ҳаракат қилиб қийналиши ҳаётини икки минг ўн олти йилдан иборат деб ўйлаганлар тиқилиб қолган тор йўлакка ўхшайди. Кенгроқ доирадан қарасак минг йилга яқин даврнинг ҳар бир куни ва ҳар бир соатини оғир азоб-уқубатда яшаган ва шу билан бирга инсониятнинг «илк бешлиги»дан жой олган Нуҳ алайҳиссаломни кўрамиз. Жуда ҳароратли кунларни бошидан ўтказаётганлар, ўша тор жойдан чиқсалар кенг водийларда аланга олдирилган ўрмоннинг ўртасига отилган, аммо ўзини ёлғиз ҳис қилмаган Иброҳим алайҳиссаломни топишади. Биз хабар бюлтенлари қулф солган қулоқларимиз босими остида яшаяпмиз. Куфр ва унга хизмат қилаётганлар бизга кўрсатишни режалаган нарсаларга асир бўлган кўзларимиз кўнглимизни оздириб юборди. Нафасимизни найчаларга улашга ҳаракат қилган новда эдик.

Ҳовузларга беҳисоб очилдик.

Тарих майдонлари бизга шунча кенглиги билан даҳшатли мисолларни кўрсатмаяптими?

Китобимиз уларни бизга кўзларимиз билан кўришдан кўра аниқ-равшан даражада тушунтириб бермаяптими?

Азиз ва жалил бўлган Раббимиз Аллоҳ қайси қулига мутлақ адолат ва раҳматидан ташқари муомала қилдики, бизга ҳам шундай йўл тутса? У Арҳамур-роҳимин бўлган Раббимиз эмасми? Ундан паноҳ сўрагани ҳолда ўз ҳолича қолиб кетган бирон-бир киши борми? Ёки шу пайтгача Унинг имтиҳонларига рози бўлмай раҳматидан паноҳ сўрашни қабул қилдими? Илк бошда пайғамбарлари ўлароқ кимга ўзига хос муомала қилди, кимни «муаммосиз, ташвишсиз» ҳаёт билан яхши мўмин сифатида қабул этди? Кимни?

Бундан буёғига ишнинг моҳиятини тушуниб олишга мажбурмиз: мулк Аллоҳникидир. Қонун Уники. Дунё ҳаётининг бошидан охиригача Унинг ҳукмидан ташқари ҳатто арзимас бир воқеа ҳам содир бўлмайди.

Биз эса Унинг бандасимиз.

Мулк Уники, замон Уники, ҳукм Уникидир. Ҳаёти ҳам қайси биримиз яхшироқ амаллар қилишимизни кўриш учун яратди.

Кимларни вақтни ўз ўлчовларига кўра торайтиришини, яна кимларни эса Аллоҳнинг қудрати ва азамати ўзида тушуниб етишини кўришни хоҳлайди. Қайси биримиз тор тарихда яшашимизни, қайси биримиз тарихнинг узун водийсига элтувчи йўлда юришимизни кўришни истайди. Бу яширин ҳақиқат эмас. Ушбу буюк ҳақиқатни ҳар куни, ҳар бир воқеликда кўриш мумкин.

Бу замон Аллоҳнинг замони.

Биз эса Аллоҳнинг бандаларимиз.

Нуриддин Йилдиз

Таржимон Маҳмуд Маҳкам

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар 11901248 ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин давоми...

1171 14:00 / 10.05.2023
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

3060 14:35 / 14.06.2019
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган пайтларида, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг давоми...

2362 22:00 / 24.04.2020
Бу жараён қай тарзда кечганини яхшироқ билиш учун бу китобдаги одатимиз бўйича европаликларнинг ўзига мурожаат қиламиз. Дин Халверзоннинг бу борадаги давоми...

1072 10:49 / 05 май