1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дубайда маҳбуслар Қуръони Каримни ёд олди

14:00 / 19.01.2022 2179 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Дубайда сўнги икки йилда 605 нафар маҳбус Қуръони Каримни ёд олди.

2021 йилда 1228 нафар маҳбус Дубай полициясининг жазо ва ахлоқ тузатиш муассасаларининг умумий бўлимида таълим, дин, спорт ва касбий дастурларда ишга жойлаштирилди.

Маҳкумларнинг таълим ва тарбия фаолияти тўртта бўлимдан иборат: Таълим дастурлари бўлими, Диний маросимлар бўлими, Спорт фаолияти бўлими ва Касб-ҳунар таълими бўлими. Маҳкумлар Қуръони Каримни ўрганиш ва тиловат қилишга даъват этилади. Улардан 605 нафар маҳкум сўнги икки йилда Қуръони Каримни ёд олди.

Маҳкумлар Дубай таълим минтақаси, маҳаллий ва халқаро коллежлар билан ҳамкорликда турли академик даражаларда таълим олишади ва кутубхона барча керакли китобларнинг сўнги нусхалари билан таъминланади. Таълим дастурлари департаменти маҳбуслар учун жамиятга асосланган корпоратив санъат курслари, график дизайн, кино ижодкорлиги, инглиз тили, хитой тили, Янгер бошқаруви ва ижодкорлик каби турли курслар ва ўқув дастурларини таклиф этишади.

Ўтган йили 170 нафарга яқин маҳкум фан йщналиши бўйича, 191 нафари эса таълим курсларидан фойдаланди.

Дубай полициясининг жазо ва ахлоқ тузатиш муассасаси Бош департаменти раҳбари генерал-майёр Али ал-Шамалийнинг айтишича, дастур маҳкумларнинг кўникма ва қобилиятларини ривожлантириш ва реабилитация қилиш ҳамда уларнинг диний эътиқодларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шунингдек, ушбу дастурлар турли хил психологик муаммоларни ҳал қилади ва маҳбуслар озод этилгандан кейин қўрқув ва низоларни бартараф этишга ёрдам беради.

Кафедрада жиу-житсу, бокс ва карате каби жанг сан’атлари курслари билан бир қаторда футбол, қўл тўпи, волейбол каби турли ё‘налишларда йил давомида турнирлар ва спорт тадбирлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, жазо ва ахлоқ тузатиш чораси сифатида умумий бўлим маҳкумлар учун 3D анимация, органик деҳқончилик, мотор механикаси, график дизайн, боғдорчилик, ландшафт дизайни, лазерли кесиш, ўймакорлик техникаси, ниқоб ясаш бўйича турли курсларни жорий қилди.

Хуршид Маъруф

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк муҳаддислар илмий меросини чуқур ўрганишга қаратилган яна бир муҳим давоми...

898 13:49 / 05.05.2025
20242025 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг Кундузги таълим қабул имтиҳонлари қуйидаги давоми...

1435 12:52 / 23.07.2024
Исломда вафот этганларни ихтиёрий равишда дафн этиш Aллоҳ томонидан катта мукофотланадиган амалдир. Буюк Британиядан келган Мусулмон Aфтаб Иқбол кўнгилли давоми...

2043 12:00 / 19.06.2021
Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳидояrdquo экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид АлНуаимий бошчилигидаги делегацияси давоми...

1156 14:59 / 28.06.2024