1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Инсонга етган барча нарса ризқдир

12:30 / 19.01.2022 3406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга у-бу нарса бериб турар эдилар. Мен эса «уни мендан фақирроққа беринг», дер эдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Сенга бирор-бир мол берилса-ю, сен унга кўз тикмаган бўлсанг уни олавер. Агар акси бўлса нафсингни унга эргаштирма (кўз тикма)!», дер эдилар.

Умар розияллоҳу анҳунинг иззат нафсига қаранг! Сўрамасаларда уйларига мол келди. У зот эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «уни мендан фақирроққа беринг» деб қайтармоқчи бўляптилар.

Аслида Умар розияллоҳу анҳу фақир ва мискинларнинг ҳаққини олаётганлари йўқ. Уларни ўзларидан муҳтож деб, ўзларидан уларни устун кўраяптилар.

Бугун шунақанги инсонларни кўряпмизки, эҳтиёжи бўлмасада дунёни ютиб юборса гўё. Бошқаларга ҳеч нарса қолмаса-да ундан. Ҳамма соҳада уни топасиз. Ҳамма ёқни монополия қилиб ташлаган. Унақаларнинг касофатидан халқимиз кўп маҳсулотларни уч-тўрт баробар қиммат оляпти. Уларнинг зарарини бутун халққа тақсимланса миллион-миллион доллар бўлиб кетади. Бунақаларнинг охиратдаги жазоси оғир бўлади. Бунақаларда итнинг феъли бордир. Булар фақат ўзини ўйлайди. Халқ очликдан ўлиб кетмайдими, қизиғи йўқ уларга. Уларнинг бундай бўлганлигига сабаб ошқозонидаги эмас, нафсидаги очликдир!

Баъзи фақирларда иззатун нафс шунақа кучлики, барча фақирга бериб уни ёлғиз қолдирсангда ҳожатини айтмайди, билдирмайди. Эҳтиёжи бўлмаганлар эса дунёни остин-устун қилади. Беришга қудрати етишига қарамай фақат олади. Кам таъминланган кишиларга бериладиган ёрдамни ҳам муттаҳамлик билан олади. Маҳаллада бир нарса тарқатсанг-у, уни ташлаб ўтиб кетсанг қиёматни қоим қилади. Ҳатто сени ўғирликда айблайди. «Менга ажратилган нарсани бермадинг», дейди.

Бугун кишиларнинг аҳволи анча оғирлашди. Алҳамдулиллаҳки, сахий бойлар кўпайди. Кимдир ёлғиз ўзи ҳеч кимга билдирмасдан саховат қилади. Кимдир хайрия уюшмаларига қўшилиб ёрдам қилади. Аллоҳ баракасини берсин!

Инсон ўзини хорламаслиги лозим. Агар сўрамасангизда сизга нимадир беришса олинг. Унга эҳтиёжингиз бўлса Аллоҳ баракасини берсин, ўзингизга ишлатинг. Агар эҳтиёжингиз бўлмаса ўзингиз танийдиган фақирларга юборинг. Инсонга етган барча нарса ризқдир. Адабсизлик ризқни зиёда қилмайди. Ризқ мақтовли ҳаракат билан кўпаяди. Сиз тўполон қилиб олмоқчи бўлган нарса уйингизга лутф билан ҳам етиб келиши мумкин. Чунки бу сизнинг ризқингиз. Ўзингизники бўлмаган нарсани бутун инсоният ва жинларни ишга солсангиз ҳам ололмайсиз.

Ризқ масаласида одамлардан олдин Аллоҳга нисбатан адаб сақлашимиз лозим. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ажойиб гаплари бор:

«Мен Аллоҳдан ризқ сўрамайман. Чунки Аллоҳ ризқимни тақсимлаб бўлган. Аммо мен Аллоҳдан ризқимга барака сўрайман!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша пайтда шарқий жабҳада ҳам ўзгаришлар юз берди. Басра амири Утба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳу вафот этди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу у кишининг ўринларига давоми...

1701 11:01 / 20.07.2024
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга шундай дейди rdquoУсоманинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сенинг отангдан кўра севикли давоми...

6242 19:27 / 21.04.2017
Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари давоми...

1623 10:39 / 04.07.2024
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий раҳматуллоҳи алайҳилар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар.Умар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна давоми...

9557 19:19 / 21.04.2017
Аудиолар

230155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148735 14:35 / 11.08.2021