1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ҳаёт йўллари (ўнинчи мақола)

09:12 / 03.10.2023 1327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқи Аълога интиқол қилганларидан кейин рошид халифалар даврида ҳам ўзларининг Аллоҳ таоло йўлидаги ҳаракатларини шараф билан давом эттирдилар.


Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу аввало муртадларга қарши олиб борилган урушларда фаол қатнашдилар. Кейин эса музаффар фотиҳлар орасида Шомга юриш қилдилар. У киши Ярмукдаги тарихий жангнинг бош қаҳрамонларидан бири бўлдилар.


Ана шу ҳақиқат ҳақида келган ривоятлардан бирини ўрганамиз.

عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ أَصْحَابَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالُوا لِلزُّبَيْرِ يَوْمَ الْيَرْمُوكِ: أَلَا تَشُدُّ عَلَى الْكُفَّارِ فَنَشُدَّ مَعَكَ، فَحَمَلَ عَلَيْهِمْ فَضَرَبُوهُ ضَرْبَتَيْنِ عَلَى عَاتِقِهِ بَيْنَهُمَا ضَرْبَةٌ ضُرِبَهَا يَوْمَ بَدْرٍ، قَالَ عُرْوَةُ: فَكُنْتُ أُدْخِلُ أَصَابِعِي فِي تِلْكَ الضَّرَبَاتِ أَلْعَبُ وَأَنَا صَغِيرٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Ярмук куни Зубайрга:
«Бир ҳамла қилмайсанми, биз ҳам сен билан бирга ҳамла қилар эдик», дедилар.
Бас, у ҳамла қилди. У(душман)лар унга елкасидан иккита зарба бердилар. Ўша икки зарба орасида Бадр куни олган зарбаси ҳам бор эди.
Урва:
«Мен кичкиналигимда ана шу зарбалар(изига)га бармоқларимни тиқиб, ўйнар эдим», деди».
Бухорий ривоят қилган.


Ярмук Шомдаги жойлардан бирининг номи бўлиб, у ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифаликлари охирида румликлар билан мусулмонлар орасида дунё тарихидаги энг катта жанглардан бири бўлиб ўтган. Рум аскарига Моҳон Арманий бошчилик қилган. Ислом лашкари қўмондони Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу бўлганлар. Ярмукда икки тараф орасида беш марта катта тўқнашув бўлган. Румликлардан бир юз беш минги қатл қилинган, кирқ минги асир олинган, мусулмонлардан тўрт минг киши шаҳид бўлган. Аллоҳ таоло Ўз лашкарига нусрат бериб, кофирларни мағлуб этган.


Ана ўша тарихий жангда ўзини кўрсатганлардан бири Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу бўлганлар. Ушбу ривоятда қайд қилинганидек, у киши мусулмонларга ўрнак бўлиб, душман устига ҳамлани бошлаб берганлар. У киши Ярмук жанги давомида елкаларидан иккита жароҳат ҳам олганлар. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг орт тарафларидан яраланганлари у кишининг чексиз жасоратлари ва душманларнинг ўта номардлиги аломатидир. Душманлар Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу билан юзма-юз келишдан қўрқиб, орқа томонларидан хоинларча зарба берганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
олтинчи мақола . . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ куни одамларни давоми...

2102 16:00 / 01.08.2023
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга убу нарса бериб турар эдилар. Мен эса .уни мендан фақирроққа беринг,, дер давоми...

3304 12:30 / 19.01.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонг ёки кечқурунда бориб турар эдилар. Кунларнинг бирида одатларига хилоф ўлароқ давоми...

1416 11:23 / 23 август
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар БУЮК ИСЛОМ БИРОДАРЛИГИ13қисмРисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6052 16:20 / 21.04.2017
Аудиолар

213290 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132512 14:35 / 11.08.2021