1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Холивар

15:59 / 18.01.2022 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холивар сўзи инглизча holy war («илоҳий уруш») жумласидан ҳосил бўлган. Турли ақидалар, мафкуралар, парадигмалар ёки брендлар тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтадиган қайноқ ва доимий баҳслар интернет оламида холивар деган номни олган.

Бундай баҳсларда ҳақиқат туғилмайди ва ғолиб аниқланмайди, чунки ҳар бир тараф ўз фикрида қолади ва қарши тарафнинг фикрларини қабул қилмайди.

Масалан, болаларни эмлаш ёки эмлаш керак эмаслиги ҳақидаги баҳслар йиллар давомида ўз якунини топмаган. Бундай турдаги баҳслар ниҳоятда кўп:

— Китоб ёки кино?

— Android ёки iOS?

— Photoshop ёки Illustrator?

— Coca-Cola ёки Pepsi-Cola?

— Материя (моддият) ёки онг (маънавият)?

— Совет Иттифоқи даври ёки ҳозирги замон?

Ҳар икки тараф ўз аргументларини келтиради, лекин аргументларнинг ишончлилиги шубҳа остига олингани ёки қарши аргументнинг мавжудлиги баҳснинг якун топишига йўл қўймайди.

Холивар ҳиссиётларга бой бўлади, шу боис кўпинча оппонентнинг шахсиятига ўтиб кетилади ва ҳақоратлар бошланади. Бундай холивар флейм ёки флейминг (flame — «олов») деб аталади.

Диний мавзуга алоқадор баҳслар доим бўлган ва бўлаверади. Атеист (даҳрий)лар ва теист (диндор)лар, креационистлар ва эволюционистлар, агностиклар ва гностиклар, субъективистлар ва объективистлар, рационалистлар ва иррационалистлар ҳеч қачон мутлақ муросага кела олмайди.

Диний холиварларнинг сабабчилари — провокаторлар ёки троллар. Улар диний эътиқод объектларини ҳақорат қилиш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳис-туйғуларини таҳқирлаш, қадриятларини оёқости қилиш орқали провокация қиладилар. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

Манба: @xatoliklar телеграм канали

Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч шакшубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

8266 14:30 / 01.08.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Бас, унга шамолни беминнат хизматкор қилиб қўйдик, унинг амри билан у ирода қилган томонга майин эсаверади. Яна давоми...

4040 11:05 / 27.10.2019
Абдуллоҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ Баҳо Козруний Макка муаззинларининг раиси эдилар. У зотнинг ўлими олдидан шундай деганлариини эшитишган .Эй шайтон, мен сени давоми...

2332 08:01 / 06.06.2020
Абу Воил Салама ибн Шақиқдан ривоят қилинади .Асвад ибн Ҳилолнинг олдига кириб, .Қанийди сен ҳам, мен ҳам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсак,, дедим. У .Жуда ёмон сўз давоми...

2481 07:12 / 09.09.2019
Аудиолар

230183 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148761 14:35 / 11.08.2021