1446 йил 7 рабиъус сони | 2024 йил 10 октябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу воқеа ҳақида бизга Аллоҳ таоло хабар беряпти

13:27 / 18.01.2022 1515 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда келадиган суралардан бирининг номи Каҳф. Раббимиз бизга нозил этган Китобини охирги одамгача барча Аллоҳни танисин, динини тушунсин дея туширди. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳамиз йўқ. Алҳамдулиллаҳ, биз Аллоҳга ва Унинг Китобига борича иймон келтирганмиз. Аллоҳнинг Расули нима деган бўлса, унга ҳам ҳаққи билан иймон келтирдик. Бунга ҳамд айтамиз. Қуръонда бир юз ўн тўртта сура бор. Бу сураларга ҳеч ким ўзича ном қўйиб олмаган. Сураларнинг номлари шахсан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ўзлари айтиб берганлар. Албатта, шундай қилишни Аллоҳ таоло буюрган ва у зотга ҳам шундай қилганлар. Ушбу бир юз ўн тўрт сурадаги оятлар бизга хитоб қилади. Бизга динимиз ва иймонимизни ўргатади. Сураларнинг номи ҳам бизга бирор хабар бераётган бўлиши мумкин эмасми? Ёки шунчаки номлаб қўйилганмикан? Айниқса, суранинг мазмуни билан унинг номига бир нуқтада умумлашса!

Каҳф сурасида бундай мавзу бор:

Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги асрларда яшаган бир гуруҳ ёшларнинг ҳикояси. Гарчи биз уни ҳикоя десак-да, лекин у биз билган ҳикоя тушунчасини акс эттирмайди. Бу юз фоиз ҳақиқий воқеа. Чунки бу воқеа ҳақида бизга Аллоҳ таоло хабар беряпти. У ниманинг хабарини берса, юз фоиздан ҳам кўра кўпроқ ҳақиқатдир. Биз шунга иймон келтирдик. Бунга иймон келтирмаслик, иймондан чиқишни англатади.

Рим империяси даври эди. Бу воқеа Римнинг Яқин Шарқ минтақасидаги колонияларидан бирида содир бўлади. Рим императори мамлакатни айланаётан эди. Сафар асносида штат губернаторининг саройига ташриф буюради. Ҳамма шоҳни худо деб биларди. Унга Худога ибодат қилгандек сиғинишарди.

Бир гуруҳ иймонли йигитлар бир инсонга илоҳдек муносабатга бўлиш нотўғри эканини тушуниб етишган эди, аммо одамлар бунга парво ҳам қилмай, шоҳни кўрганда икки букилиб, таъзим бажо этишарди. Ҳалиги иймонли йигитлар шоҳнинг юзига тик қараб, унинг ўзларига ўхшаган инсон эканини, ҳақиқий илоҳ осмонлар ва ерни яратган Аллоҳ эканини, улар подшоҳни илоҳийлаштириш билан ўзларининг даражаларини туширмасликларини айтиб хайқиришди. Ўзини худо деб билган шоҳ бу гаплардан ақлдан озгудек бўлди.

Йигитлар шаҳардан қочиб, бир ғорда паноҳ топишди. У ерда уларни уйқу элитди. Улар ухлаб қолишди. Подшоҳ ва лашкари уларни излаб топа олишмади. Йигитлар уч юз йил давомида ухлашди. Тўлиқ уч аср давомида еб-ичмай ухласалар ҳам тирик қолишди. Уч асрдан кейин улар уйғонишди ва қоринлари очганини ҳис қилишди. Ичларидан бир кишини шаҳарга юбориб, озиқ-овқат олиб келтирмоқчи бўлишди. Бир киши шаҳарга борди. Бозорга кирди, аммо шаҳар ўзгариб кетган эди. У бутунлай бошқа шаҳар кўчаларида айланиб юрарди. У ҳали уч аср ухлаганидан бехабар эди. Йигитлар ўзларича сал кўпроқ ухлаб қолдик деб ўйлашарди. Улардан кейин шаҳар ўзгарган, бошқарув бошқа бўлган, кўп воқеа-ҳодисалар юз берган эди. Улар буларнинг ҳеч бирини билишмас эди.

Йигит нон сотиб олиш учун пул берганида, дўкон эгаси унинг бу шаҳарга бегона эканини тушунди. Йигит бир неча аср илгари муомалада бўлган тангани берганди. Боши қотган йигит ғорга қайтиб кетди. Дўстлари билан бирга бўлиб ўтган воқеани тушунишга ҳаракат қилишди. Жонларини олишини сўраб Аллоҳга дуо қилишди. Улар ўша ерда вафот этишди. Уч аср ухлаганларидан сўнг Аллоҳ таоло уларнинг жонини олди.

Қуръон уларни бизга Асҳоби Каҳф – ғор соҳиблари деб таништирди. Тахминан икки минг йилга яқин вақт давомида улар фаришталар қайдларида шу ном билан маълум эдилар. Қуръон ҳам уларни бизга шундай таништирди. Балки қачондир уларнинг исмлари ҳам бўлгандир.

Шу жойда бир мулоҳаза қилиб кўрайлик:

Ўзи яшаган даврига нисбатан энг юқори мансаб-мартабага эга ёш йигит. Ҳамма унга ҳавас қиладиган мавқега эга. Саройга масъул вазифада. Саройнинг эгасини одамлар худо деб билишади. У эса ана шу «худо»нинг ҳомийлиги остида. Оғзидан чиққан гапи муҳайё қилинади. Ҳамма жойда зари ҳам, зўри ҳам бор.

Қалбида Аллоҳга иймони бор. У иймонни сир тутади. Чунки Аллоҳга иймон келтириш бошқа илоҳларни рад қилиш бўлгани учун катта гуноҳ ҳисобланади. Бир куни ўзини буюк тангри деб билган шоҳга қарши чиқиб, иймони ҳайқиради. Бу ҳайқириқдан «илоҳ»нинг ҳуши учди. Ахир ундан бошқа яна қанақа илоҳ бўлиши мумкин?

Иймонли йигит ўзига ўхшаган мўминлар билан бирга ғорда паноҳ топади. Аллоҳ уларни ўша ерда ҳимоя қилади. Мўъжиза бўлиши учун улар ўша ерда уч аср яшашади.

Бу ҳолатнинг бизга тегишли жойи ҳам йўқ эмасми? Каҳф сурасининг 21-ояти биз ўрганиб чиқаётган мавзу хусусида қуйидагилар айтилади:

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Робблари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар».

Демак, асҳоби Каҳфнинг бизга ҳавола қилинишининг сабаби Аллоҳнинг қудратини англаш ва қиёматга бўлган ишончни кучайтириш экан. Воқеа ҳақида хабар берган манба бизга натижа шундай бўлиши кераклигини билдирмоқда.

Бугунги куннинг энг муҳим касаллиги ёки уни келтириб чиқарадиган омилларнинг манбаи – дунёвийлашишдир. Охират ҳаётимизга тайёргарлик учун берилган дунё ҳақиқати, аста-секин гўё фақат шу дунё учун келганмиз деган эътиқодга айланди. Бу касаллик мўмин эркаклар ва мўмина аёллар учун бирдек тегишли. Бу борада бир огоҳлантириш бизга охиратни эслатиши керак эди. Каҳф сурасида биз учун ана шундай огоҳлантириш бор.

Ўша пайтда ҳодиса сарой ва ғор ўртасида содир бўлган эди. Биз бугунги сарой ва ғорларни кашф этишимиз керак. Уларнинг саройи бизнинг уйимиз, ишжой ҳақидаги ўй-хаёлимиз, диплом ишимиз, замонавий турмуш тарзи ёки ҳар кимнинг ўзига хос бирор нарса бўлиши мумкин. Ғор ўша пайтда тоғда жойлашган макон эди. Бизнинг ғоримиз ҳамма учун бошқа-бошқа жиҳатлар бўлиши мумкин. Бу масжид ҳам бўлиши мумкин ёки таъмирланган уй, бирор тариқат, мадрасага кабилар... Ҳар кимнинг «саройи» ва «ғори» турлича. Умумий маҳраж эса ҳамма учун бир хил. Ҳаммада дунёвийлашиш, охиратни эса узоқлардаги хаёлот каби кўриш касаллиги эпидемиядек тарқалган. Шунингдек, қўл остимиздаги «ғор»ларни ҳам эътиборсиз қолдиряпмиз.

Бу миллатнинг ёш қизлари анъанавий маросимлар ичида динни ўрганмай Аллоҳнинг лутфи билан бугуннинг асҳоби каҳфи бўлишни хоҳлашлари керак. Ҳақиқий ғорга кирмасдан, аммо охир-оқибат Аллоҳнинг розилиги топиладиган ғорда бу авж олган офатлардан нажот йўлини қидиришлари лозим. Ҳар ким учун турли йўллар мавжуд, аммо оқибат нуқтаи назаридан бориладиган нуқта битта. Кимнингдир тўйи у учун унинг саройи. Ўша саройдан унга паноҳ бўладиган ғорни аниқлаб олади. Бу нажот нуқтаси эса Аллоҳнинг шариати билан бўлади. Ким учундир бу уйидаги бузуқ муҳитни тузатиш, яна кимгадир ахлоқий заиф томонларини ислоҳ қилиш, бошқа биров учун эса ибодатдаги камчиликлар... Ҳар биримиз ўзимиздан келиб чиқиб барпо этган саройимиздамиз. Саройнинг мавжудлиги ёки хаёлот эканининг фарқи йўқ. Бизни сарсон қилиб, динимиз белгилаб берган чизиқдан четга чиқариб юборадиган нима бўлса ўша саройдир. Бу саройда биз паноҳ топяпмиз. Ундан озод бўлиб, Аллоҳнинг ризосини топадиган ғорга кўчиб ўтишимиз керак. Нафсимиз йўриғига солмоқчи бўлган минг битта баҳонани ошиб ўтишимиз биз учун жиҳод бўлади. Одамларнинг гап-сўзи, дўст ва атроф-муҳитнинг босими каби омиллар сабаб бу ишни амалга ошириш қийин бўлади. Зотан Асҳоби Каҳфники ҳам осон бўлмаган эди. Осон нарсанинг қиймати ҳам паст бўлади. Ҳаммамиз саройимизни аниқлаб олиб, ғорга кўчиб ўтишга мажбурмиз.

Бу умматнинг қизи тилга олинган мавзу хусусида умид бериши, ота-онасининг оловдан қутулиб қолиши учун ҳужжат бўлиши унга мажбурият юклайди. Қуръоннинг бир неча аср аввалги бир воқеани бизга нақл этишидаги ҳикматни англаймай, ўзимизга тасалли бераётган у ёки бу ишимиз бизнинг нажоткоримиз бўлолмайди.

Бу мақсадни Каҳф сурасидаги оятда очиқ-ойдин кўрамиз. Мақсад тарихий воқеа ҳақида маълумот олиш эмас. Нима нима сабабдан бўлди, кейин қандай давом этди ва оқибати нима бўлади? Биз билишимиз керак бўлган нарса шудир. Бунинг учун оятни яна бор ўқиб чиқамиз:

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Робблари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар».

Нуриддин Йилдиз

Таржимон: Маҳмуд Маҳкам

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдаликларида қуйидаги гаплар ёзилган.Мен реал инсонман. давоми...

4728 11:00 / 22.03.2021
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

3939 20:31 / 03.07.2017
Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадиларДоимо тоза ва покиза таомларни давоми...

2539 17:00 / 18.07.2022
Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми... Агар Қорун пластик картамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз давоми...

1126 16:36 / 10 август
Аудиолар

131429 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51909 14:35 / 11.08.2021