1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сотувчи ва харидор шартномаси

16:08 / 10.12.2019 2936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда (жой номи) да (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ) (бундан кейин сотувчи деб юритилади) ва (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)) (бундан кейин харидор деб юритилади) томонларидан тузилди.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда (жой номи)да қуйида СОТУВЧИ деб юритилувчи Фалончи Фалончи ўғли (исми-шарифи, фамилияси, туғилган санаси, жинси, паспортида кўрсатилган яшаш жойи) ҳамда қуйида ХАРИДОР деб юритилувчи Фалончи Фалончи ўғли (исми-шарифи, фамилияси, туғилган санаси, жинси, паспортида кўрсатилган яшаш жойи) томонидан тузилди.

Битимнинг асоси:

Сотувчи ва харидор ушбу битимни ўз розиликлари билан имзоласалар, қуйидаги келишув амалга ошади:

– СОТУВЧИ (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи ва бошқа маълумотлар) машинани ХАРИДОРГА Ўзбекистон давлат валютасида 36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўмга сотиб, 6 000 000 (олти миллион) сўм маблағни биринчи бўлак сифатида олди. ХАРИДОР қолган 30 000 000 (ўттиз миллион) сўмни 2019 йилнинг 1 мартидан 2020 йилнинг 1 февралигача, яъни 12 (ўн икки) бўлакда, ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунида 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмдан СОТУВЧИга тўлаб боради.

– ХАРИДОР ушбу (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи ва бошқа маълумотлар) машинани айтиб ўтилган қайдлар асосида сотиб олиш шартини қабул қилди.

Келишув шартлари:

Сотувчи ва харидор ушбу битимнинг қуйидаги шартларига келишиб олишди:

1. Сотувчи сотилаётган (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинанинг ўз мулки эканини тасдиқлади.

2. ХАРИДОР ушбу машинани ўз кўзи билан кўрганини, савдони бузиб, сотувчига машинани қайтариб бериш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини тасдиқлади.

3. ХАРИДОР савдода қайд қилинган маблағ бўлакларини милодий 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача, яъни 12 (ўн икки) бўлакда ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунида Ўзбекистон давлат валютасида 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм миқдорда СОТУВЧИга кўрсатилган манзилга етказиб беришга рози бўлди.

4. ХАРИДОР тўлов бўлакларини адо қилгунга қадар СОТУВЧИ ундан гаров ёки кафолат талаб қилиши мумкин.

5. Харидор 4-бандга рози бўлса, келишилган тўлов бўлакларини тўлай олишининг исботи учун молиявий кафолат, ишонч қоғозлари ёки кўчмас мулк ҳужжатлари кабиларни тақдим қилади.

(Бизда сотувчи ушбу машинанинг фақат ҳужжатларини гаров сифатида ушлаб туришини йўлга қўйиш мумкин. Лекин бу харидорга машинани мулк сифатида тасарруф қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмаслиги билан бирга шу кўринишдаги гаровни қўйган бўлса харидор савдо молини учинчи шахсга сотиб юбориши тўғри бўлмайди)

6. Харидор келишилган бўлаклардан бирини (харидор бунинг неча марталигини сотувчи билан келишиши мумкин) сабабсиз бера олмаса, сотувчи қолган бўлакларни нақд беришни талаб қилиш ҳаққига эга бўлади.

7. 6-банддаги ҳолат юзага келганда сотувчи харидордан қолган бўлакларни нақд олар экан, нақд олаётган бўлаклардаги фойдаларни олмайди.

(Чунки аслида насия савдоси сабабли нарх оширилган эди. Бу вазиятда эса тўловни нақд олиш билан насия савдоси нақд савдога айланмоқда. Шунинг учун ҳам сотувчи нақд олган қисмидаги қўйилган фойдаларни олмайди. Мабодо фойдаларни олмоқчи бўлса, насия муддатини кутсин. Йўқ, кутмайман деса нақд олар экан уларнинг фойдасини олмасин. Шу сабабли ҳисоб-китоб жараёнида икки тараф ҳам ҳар бир бўлакнинг фойдасини алоҳида белгилаб боришлари маъқул бўлади).

8. Агар харидор бошқа ўринда тўлашга келишилмаган бўлса, харидор тўлов бўлакларини сотувчи яшайдиган манзилда беради.

9. Харидор келишилган маблағларни тўла адо қилиб бўлгач, сотувчи гаров ёки кафолатларни эгасига қайтариб беради. Сотувчи харидорга машинани топширгач, ушбу машинага етадиган ҳеч қандай зарарга масъул бўлмайди.

10. Келишилган маблағнинг барчаси ёки аксар қисми адо қилингач, сотувчи машинани қайтариб олиши ёки унинг нархига устама қўйиши мутлақо жоиз эмас.

11. Расмий шартнома давомидаги сарф-харажатлар, мулкни кўчириш каби тўловлар харидор зиммасига юкланади.

12. Ушбу битим икки нусхада имзоланиб, ҳар икки томонда бир нусхадан сақланади. Шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов жадвалини икки томон юзма-юз тўлдириб боришади.

Сотувчи: _________________ имзо /__________/

Харидор: _________________ имзо /_________/

Гувоҳлар:

1. _________________ имзо /_____________/

2. _________________ имзо /_____________/

01.02.19 Cешанба.

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

1807 18:45 / 06.03.2023
Мўминларнинг онаси Софийя бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирган эдилар. У зотни зиёрат қилгани бориб, давоми...

2024 08:00 / 11.01.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2000 йили хориждан қайтиб келганларидан сўнг узоқ йиллик сафар давомида ёзилган китобларини нашр қилиш ҳақида ўйлай давоми...

2318 08:45 / 23.07.2019
Мавлидни нишонлаш, айнан кимдан чиққани ҳақида аниқ маъулмот йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, бу амал даставвал оммавий равишда нишонладиган маросим сифатида дунёга давоми...

3833 09:30 / 16.11.2018