1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маҳзунлик пайтида кўнгил олиш нақадар ажойиб ибодат

13:19 / 14.01.2022 3185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар:

- Нега йиғлаяпсан?

Онамиз жавоб бердилар:

- Ҳафса мени «яҳудийнинг қизи» деб ҳақоратлади!

Набий алайҳиссалом дедилар:

- Сен пайғамбарнинг қизисан, амакинг ҳам пайғамбар, эринг ҳам пайғамбар! Ҳафса нимаси билан сенга фахрлана олади?!

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг олдиларига бориб: «Эй Ҳафса! Аллоҳдан қўрқ!», дедилар.

Аёлларнинг табиати нозик бўлади. Зеро, улар юракка яқин қовурғадан яратилган. Улар ҳиссиётга берилувчан бўлишади. Уларнинг яратилишидаги ҳикмат шуни тақозо қилади. Шунинг учун улар арзимаган ишларга ҳам йиғлайверишади.

Бу аҳамиятсиз нарса эмас. Баъзилар айтганидек, аёллардаги заифлик ҳам эмас. Бу нарса улардаги аччиқ кунларга йиртқич онашер каби қарши чиқиш иқтидорини камайтирмайди. Бор-йўғи улар башариятнинг ширин ва нозик қисми холос. Йиғи эса улардаги мана шу нозикликнинг ифодасидир. Улар бу билан ўзларига эътиборни тортмоқчи бўлишади.

Улар йиғлашганда бепарво бўлманг. Бу ҳолат уларнинг қалбидан ўрин олишининг ажойиб имкониятидир. Аёлга қалби орқали эга чиқса бўлади. Улар йиғлайдиган лаҳзаларда улардан юз ўгириб бўлмайди. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўрнак бўляптилар: «Нега йиғлаяпсан?!».

Хотинлари бўлган воқеани айтганида уни ширин сўзлар билан юпатяптилар. Хатога эса рози бўлиб бўлмайди. Ҳафса онамизнин хатоларини тузатиб қўймоқдалар.

Бу ҳодисада кундошлар орасидаги келишмовчиликларнинг гувоҳи бўляпмиз. Иймон даражасининг бунда алоқаси йўқ. Бунинг сабаби табиат ва инсон фитратидир. Аёл кишининг иймони қанчалар юксалмасин унинг табиатида кундошидан эрини рашк қилиш сақланиб қолаверади.

Бундан бир неча асрлар муқаддам Сора онамиз Иброҳим алайҳиссаломни Ҳожар онамиздан рашк қилган эдилар. Бундан Иброҳим алайҳиссалом сиқилган эдилар. Ваҳоланки, Сора онамиз тавҳид ва иймон қаҳрамонларидан эдилар.

Маҳзунлик пайтида кўнгил олиш нақадар ажойиб ибодат! Бу гўзал хулқ инсонларни нақадар безайди биродарлар!

Ҳаёт мушкулотларига мана шу тирқишдан қарашимиз лозим. Бу фурсат елкадош бўлиш фурсатидир. Бу фурсат кўнгил топиш имкониятидир.

Рашк бу аввалдан бор бўлган ҳаётий бир кўринишдир. Баъзан у аёлларни чегарасидан чиқариб юборади. Уй ишлари уни чарчатади. Болалар тарбияси уни хоритади. Бу эркаклар учун ҳамдард бўладиган қалбга айланиш фурсатидир. Уларни суяйдиган меҳрибон елкага айланиш онидир. Бундай ҳолда аёлингизга эркаклигингизни, бошлиқлигингизни кўрсатинг. Уни пешанасига лабингизла муҳр қўйинг. Унга эътиборли эканлигингизни айтинг. Уни бағрингизга олинг. Уни ташлаб қўймаслигингизни айтинг. «Мен сен билан биргаман, мен сен билан кучлиман, сенга эҳтиёжим бор», денг. Кўрасиз, унинг юзи хурсандликдан порлайди. Табассум қилади, ўтган нарсаларни унутади!

Аёлларнинг ёши қаерга етмасин, уларнинг ичида гўё меҳрталаб ёш қизалоқлар яшайди. Шуни биз эркаклар унутмаслигимиз лозим!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаОсиёнинг Аллоҳга бўлган иймони Бир куни Мусо Бани Исроилни ҳимоя қилиб, Фиръавн аҳлларидан бирини ўлдириб қўйдилар. Подшоҳнинг азоб беришидан давоми...

7747 11:00 / 04.03.2021
Имом Абу Довуд қилган ривоятда қуйидагилар айтилади .Муаъйқийб ёзди, Абдуллоҳ ибн Арқам гувоҳ бўлди.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу Аллоҳнинг бандаси Умар ndash давоми...

2536 18:05 / 13.04.2019
Умму Салама онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин доимо ибодат билан машғул бўлдилар. Фақат ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг даврларидагина у давоми...

4330 15:05 / 25.09.2019
Ойнанг бўлсин, лекин у ойнага сиғинма. Фоний эканингни унутма. Чиройли бўл, лекин гўзаллик сени еб битирмасин. Бошингдан тортиб оёғинггача бутун тананг сенга давоми...

2795 14:00 / 07.08.2022
Аудиолар

213288 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132510 14:35 / 11.08.2021