1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони Умра зиёрати ҳақида баёнот берди

12:30 / 06.01.2022 2607 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги умра зиёратини такрорлаш ва аввалги умра тугаганидан кейин янги лицензия олиш имконияти бекор қилингани ҳамда такрорий амаллар учун ажратилган вақт 10 кун эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг аль Йому нашри хабар берди.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги бу ўзгаришни икки зиёратгоҳда профилактик тадбирлар ўтказилаётгани сабабли умра амалини такрорлаш учун муддат белгиланиши билан изоҳлади.

Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набий бош бошқармаси Масжидул Ҳарам ичкарисида ва ташқарисида мўминлар ва зиёратчилар ўртасидаги ижтимоий масофа бўйича кўрсатмаларга амал қилишини маълум қилди. Деворларда намозхонлар қатори, зиёратчилар йўллари ўртасида ҳаракатланиш масофасини сақлаш зарурлиги ҳақида йўл-йўриқлар расмли шаклда осиб қўйилди.

Бу тартиб зиёратчиларнинг саломатлигини асраш ҳамда корона вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Макка зиёратгоҳидаги ҳовлилар ва ибодатхоналарга ҳам татбиқ этилган.

1 декабрдан бошлаб Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги айрим мамлакатлар фуқароларига умра ибодатини бажаришга рухсат берди. Аммо энди мамлакатда корона вирус қайта авж олгани сабаб, Саудия Арабистони расмийлари хорижликлар учун эҳтиёт чораларини кўриш лозимлигини айтишди.

Саудия Арабистонида янги аниқланган корона вирус билан касалланганлар сони 2585 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин кунларда бу рақам сезиларли даражада ошишини маълум қилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси олий кенгашнинг 46йиғилиши бўлиб ўтди.Ўзбекистон давоми...

1748 18:54 / 23.04.2024
Бугун, 9 март куни Наманган шаҳридаги .Ҳидоя, ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бир гуруҳ устоз ва талабаларини моддий рағбатлантириш мақсадида тадбир бўлиб давоми...

1729 20:15 / 09.03.2023
Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим давоми...

2120 14:09 / 24.05.2023
Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Парижда Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади. Мазкур тадбир Франция мусулмонлар кенгаши томонидан ташкил этилган давоми...

3778 10:50 / 11.12.2018