1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди

14:09 / 24.05.2023 2014 pdf Ўқиш режими + -

Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди.


Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим Мовароуннаҳр ва ҳозирги Ўзбекистон замини, Буюк ипак йўли орқали турли минтақа, қитъалар, маданият ва илмларни боғловчи марказ бўлгани, хусусан, Ислом дини кириб келгач, бу заминдан Имом Бухорий, Абу Исо Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний каби буюк алломалар етишиб чиққани қайд этилди.


Суҳбат чоғида Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров меҳмонларга юртимизда давлат раҳбари ташаббуси билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги йўналишида турли дин вакиллари учун яратилган қатор янгилик, қулайликлар ҳақида маълумот берди. Бир неча янги масжидлар, илмий-тадқиқот марказлари, олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари очилмоқда.


Ҳозирги кунда республикада 16 диний конфессия мавжуд бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказилган диний ташкилотлар сони 2346 тани ташкил этмоқда. Шундан 2149 таси исломий ва 197 таси турли ноисломий конфессиялар ҳисобланади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси, Самарқандда эса Ҳадис илмий мактаби фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз.


Ҳалима Яқуб хоним диний бағрикенглик борасида Ўзбекистоннинг илғор ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганини қайд этди. 2018 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев таклиф этган «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилингани фикримизни исботлайди.


Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашда нақадар катта аҳамиятга эгалиги бугунги мураккаб даврда яққол намоён бўлмоқда.


Шунингдек, мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар халқаро майдонда ҳам юқори даражада эътироф этилмоқда. Бунга 2020 йил декабрда АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини мисол қилиб келтириш мумкин.


Учрашувда диний конфессия раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, яратилган қулайликлар, эътиқод эркинлиги борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини таъкидладилар.

 

 

 

 

 


Гўзал Сатторова,
Носиржон Ҳайдаров (сурат),
ЎзА
Манба: oliymahad.uz

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ўз ҳудудида янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чораларни жорий этди. Бу ҳақда Trend.az ТАСС агентлигига асосланиб, давоми...

2504 10:02 / 27.02.2020
Чимкентдаги университетда очилган савдо дўконида сотувчи бўлмай, ўқитувчи ва талабалар истаганча товарларни танлаб оладилар ва пулини махсус ажратилган қутига давоми...

2471 14:01 / 27.11.2018
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда давоми...

2986 13:30 / 20.08.2021
Мадина шаҳрида машҳур тилшунос, муҳаққиқ олим, Мадина ислом университети профессори, дунёдаги энг кучли араб тили мутахассисларидан бири, аллома, доктор давоми...

1389 21:40 / 20.10.2023
Аудиолар

213157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132378 14:35 / 11.08.2021