1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгашига аъзо бўлдилар

18:54 / 23.04.2024 1701 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси олий кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси олий кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.

Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

Шунингдек, Саудия Арабистони Бош муфтийси, Ислом олами уюшмаси олий кенгаши раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий диний ишлари раиси, Масжидул-Ҳаром имом-хатиби шайх, Доктор Абдурраҳмон ибн Абдулазиз ас-Судайс, Миср Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Муҳаммад Мухтор Жумъа Мабрук ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош кабилар қатнашди.
Ислом олами уюшмаси Бош котиби шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда иштирок этди.

Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Сўзга чиққан нотиқлар Яқин Шарқда қуролли қарама-қаршиликлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлаётгани, кескинлик кун сайин мураккаблашиб, қурбонлар сони ортиб бораётгани сабабли зудлик билан Ғазодаги ўт очишни, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, бегуноҳ аҳоли ва фуқароларни ҳимоя қилишга чақириш баробарида Фаластин муаммосини адолатли ҳал этишга даъват этдилар.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар ва баёнотлар қабул қилинди.

Шуни ҳам эслаб ўтиш керакки, ушбу ташкилотга юртимиздан илк бора фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қабул қилинганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлганлар:

1. Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси аъзоси.

2. Бутун дунё тасаввуф уюшмасининг аъзоси.

3. Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси.

4. Бутун дунё даъват уюшмаси аъзоси.

5. Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси аъзоси.

6. Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси.

7. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси аъзоси.

8. Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси.

9. Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси.

Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. давоми...

2297 19:51 / 01.05.2024
Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар ўртасида .Қуръон мусобақаси 2024, кўрик танлови ўтказилди. Қуръон мусобақасининг финал давоми...

3588 10:34 / 17.02.2024
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, давоми...

2560 12:41 / 02.08.2020
Азиз юртдошларБугунги ахборот оламида хабарлар, маълумотлар шунчалик кўпайдики, киши қай бирини ўқишни ҳам билмай қолди. Уларнинг орасидан холис ҳаққонийсини давоми...

2871 20:30 / 04.07.2021