1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Баъзи намозхонларни кўриб намоздан нафратланиб кетаман

09:00 / 02.01.2022 5756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бир дўстимнинг зиёратига борган эдим. У солиҳ, мураббий шайхлардан эди. Мажлисимизда унинг ўғлининг икки ажойиб, гўзал дўстлари ҳам бор эди. Шомга азон айтилди. Намозга ҳозирландик. Аммо йигитлардан бири ҳеч қимирламас эди. Шайх унга:

- Намоз ўқимайсизми?-деди.

У:

- Таҳоратим йўқ, деди.

Шайх:

- Мана сув, деди.

У:

- Раҳмат, таҳорат қилишни хоҳламайман, деди.

Шайх:

- Таҳорат қилиш осон. Унда машаққат йўқ, деди.

У:

-Йўқ, раҳмат!-деди.

Сўнгра биз ўзимиз усиз шом намозини ўқиб олдик.

Намоз тугагач шайх бу ишни шу ҳолда қолдиришни гуноҳ деб билди. У намоз ўқимаган йигитга деди:

- Болам! Шом намозини ғариб дейишади. Яъни, вақти жуда оз. Агар уни уйингизда ўқимоқчи бўлсангиз улгура олмайсиз.

Шунда у деди:

- Тўғрисини айтсам, мен намоз ўқимайман.

- Нега намоз ўқимайсиз?

- Бу ҳар кимнинг шахсий иши. Бошқаларнинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ. Менинг ҳеч кимга зарарим тегмайди, бировнинг молини ўғирламайман. Шу етади!

- Бу сизнинг ва ажнабийлар фикрини олганларнинг қарашидир. Исломнинг қараши ўзгача. Исломда ҳар-бир мусулмон бошқа мусулмон биродарини тўғри йўлга бошлаши, унга насиҳат қилиши, ёмонликдан қайтариши  вожиб ҳисобланади.

- Дин дегани намоз деганими?

Суҳбатга мен аралашдим:

- Ҳа, дин дегани намоз дегани. Фақат исломда эмас, барча динларда шундай. Дунёда қанақа дин бўлмасин, унда ибодат бор. Ҳатто ботил динларда ҳам ибодат бор. Дин ибодат бўлмаса нима ахир?! У рақс тушиш, ҳайкал ясаш, арқонда юриш эмас-ку! Шайх сизни Аллоҳнинг фарзига чақиряптилар. Буни ўзлари тўқиб олмаганлар.

- Мен намознинг фарзлигини инкор қилмайман. Мен намоз ўқишни яхши кўраман. Аммо баъзи намозхонларни кўриб намоздан ҳам нафратланиб кетаман. Бизда мактабда бир йигит бор. Намозни канда қилмайди. Вирдлар ўқиб юради. Аммо ўзи ҳийлагар ёлғончи, омонатга хиёнат қилади. Тўғри юрмайди.

Мен ундан сўрадим:

- Шунинг учун намозни тарк қилганмисиз?

- Ҳа!

- Унда нега ейишни ҳам тарк қилмагансиз?

- Нега энди емаслигим керак?!

- Чунки ейдиганларнинг ичида ҳам ўғрилар, ифлослар, хоинлар бор.

- Менинг улар билан нима ишим бор. Ейиш зарурий нарса. Усиз танамиз тирик юра олмайди.

- Намоз ҳам руҳимиз яшаши учун зарурдир. Намоз ўқийдиган ўша ифлос, ёлғончи билан нима ишингиз бор?!

У жим бўлиб қолди.

Мен давом этдим:

- Сиз ўша ёлғончи, хиёнаткор дўстингизни намоз ўқияпти деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, албатта!

-Йўқ ўғлим! У намоз ўқимаяпти. Намоз инсонни фаҳш ва бузуқ ишлардан қайтаради. Бу Аллоҳнинг сўзлари. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам уни шарҳлаганлар. Айтганларки, кимнинг намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса демак у риё учун, ўзини кўрсатиш учун намоз ўқияпти. Бу эса инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради холос! Бошлиқнинг олдига ҳар соатда кириб-чиқадиган котиб ташқарида унга қарши гапирса, ёки унга ёқмайдиган ишларни қилса, буйруқларига хилоф қилса аҳволи нима бўлади?! У яна бироздан сўнг бошлиқнинг олдига киришини билатуриб қандай қилиб бунақанги ишларни қилади?! Худди шунингдек, ўзини Аллоҳнинг ҳузурида тургандек ҳис қиладиган, Унинг ҳузурида беш вақт намоз ўқийдиган киши қандай қилиб фаҳш ва мункар ишларни қилади?! Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни мўъминнинг эшиги олдидан оқиб ўтадиган анҳорга қиёслаганлар. Бу анҳорда кунида беш марта ювинган кишининг баданида кир қоладими?!

Менимча сизнинг дўстингиз намоз ўқимаган. Гарчи у рукуъ, сажда, қироат, зикр қилган, зоҳирий арконларни бажарган, вожиб, суннатларни адо қилган бўлсада унда ихлос ва қалб ҳозирлиги бўлмаган. Буларсиз намоз худди руҳсиз жасадга ўхшайди!».

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг «Нур ва ҳидоят» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки азондан мурод азон ва иқомадир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас,, дедилар,. давоми...

4752 05:00 / 09.01.2017
Намознинг аҳамиятини билиб, фарзандларингиздан узоқда бўлсангиз, бу ҳолатда мулойимлик билан намоз вақти кирганини эслатиб қўнғироқ ёки хабар юборсангиз давоми...

3177 17:00 / 17.08.2022
Шарҳ .Истисқо, сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга давоми...

7699 05:00 / 04.01.2017
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, уни тўсиб намоз ўқиш лозим. Бўлмаса намоз бўлмайди.Аллоҳ таоло .Эй Одам болалари ҳар бир масжид ҳузурида давоми...

6963 05:00 / 09.01.2017