1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз қалб ғафлатидан озод қилади

09:00 / 04.12.2021 1887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотиржамлик Аллоҳни зикр қилиш билан пайдо бўлади. Аллоҳ таоло: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (Раъд сураси, 28-оят)деб марҳамат қилган.

Нафс талпинсада, қалб дунёвий нарсалардан ором олмайди. Оятнинг маъноси шуки, диққат қилинг, Аллоҳни зикр қилиш билан қалб таскин топади. Қалб хотиржамлиги ундан шак-шубҳанинг кетиши ва аниқ илмнинг қарор топиши билан пайдо бўлади. Агар бир киши: «Аллоҳ таоло мўминларни «Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи» (Анфол сураси, 2-оят), деб сифатламаганмиди? Қандай қилиб, хотиржамлик ва титрашлик бир ҳолатда юз беради?», деб савол берса, унга жавоб айтиладики: «Титрашлик азоб ва жазони эслаганида ва хотиржамлик эса, ваъда ва савобни эслаганида бўлади. Гўёки, мўмин Аллоҳнинг адолатини ва ҳисоб-китобининг оғирлигини эслаганида, қалби титрайди ва шунингдек, Аллоҳнинг фазлини ва марҳаматини эслаганида, қалби хотиржам бўлади».

Аллоҳ таолонинг «Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган зотлардир» (Раъд сураси, 28-оят) сўзининг маъноси - Аллоҳни зикр қилиш билан қалблари таскин топадиган ва бошқа бир тафсирда: Аллоҳнинг зикрига улфат бўладиган зотлар, деб келади. Таскин топиш аниқ илм ва ишонч билан бўлади. Изтироб эса, шак туфайли вужудга келади. Аллоҳ таоло мушрикларнинг ҳолатини сифатлаб айтади: «Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар эди» (Зумар сураси, 45-оят), яъни қалблари изтиробга тушар эди. Мўминлар борасида эса: «Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган зотлардир» (Раъд сураси, 28-оят), деб айтади. («Тафсири Самъоний» китобида келган 3/92).

Барча зикрлар, Қуръон қироати, хушуъ ва ихлосни ўз ичига олган намоздан ҳам улуғроқ зикр борми?! Исломда намоз - мусулмон киши сояланиши учун унинг кенг соясидан бошпана тилаб келадиган ва ундан ўзининг барча муаммоларига ечим ва ҳаёт ташвишларидан нажот топадиган руҳий воҳадир.

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кўзнинг қувончи, деб таъриф берганлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дунёда менга аёллар ва хушбўйлик яхши кўрсатилди ва кўзимнинг қувончи намозда қилинди».

(«Сунани Насоий Кубро» 8/149 ва «Сунани Насоий» 7/61 китобларида келган). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни нафсга роҳат берувчи, деб сифатлаганлар. «Эй Билол, намоз билан бизни роҳатлантир».

(«Сунани Абу Довуд» 4/296 ва «Муснади Аҳмад» 28/178 китобларида келган).

Яъни, намозга бизни руҳлантиргин ва у билан руҳланиш ва роҳат олишимизга сабабчи бўлгин! Арабларда «Фалон нарса билан роҳатлантир», дейилса бизнинг нафсимизга ором олиб киришга сабабчи бўл, деган маъно тушунилади. «Фалон нарсадан роҳатлантир», дейилса, биздан уни енгиллатир, уни биздан соқит қил, деган маъно касб этади. Диққат қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз қувончи бўлган «...намоз билан бизни роҳатлантир», деб айтмоқдалар! («Қутул қулуб» китобида келган 86-бет).

Шунингдек, намоз қалбдаги бўшлиқни ҳам тўлдиради. Ҳеч бир шак-шубҳа йўқки, намоз - аксар устоз ва мураббийлар шикоят қиладиган ёш йигит ва қизлар ўртасида содир бўлаётган ишқий муносабатларга амалий ва услубий ечим бўлади. («Сиррун нажоҳ» китобида келган 7-бет).

Шунингдек, намоз – қалбнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатига, Унга боғланишига ва бу билан ором топишига, қалбда хавфни ва ҳаромдан ман қиладиган қўрқувни пайдо бўлишига сезадиган эҳтиёжини қоплайди. Намоз мусулмон кишини катта дард бўлмиш қалб ғафлатидан озод қилади.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ «Айюҳал валад» китобларида (46-бет) айтадилар: «Бахтсизликнинг аломати: қайтарилган нарсалардан бўш қўйилиб, тийилмаган тил ва ғафлат билан тўлиб-тошган қалбдир».

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буйрак вазифаларининг жадалланишиМаълумки, инсон тик турганда ёки спорт билан шуғулланганда буйракдаги қон оқим секинлашади. Замонавий тиббиёт илми давоми...

5091 05:00 / 31.12.2016
.Аркон, кўплик сийғасидаги сўз бўлиб унинг бирлиги рукндир. .Рукн, луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйда асосий нарса бўлганидек, рукн ҳам намозда давоми...

7532 05:00 / 04.01.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммадин ва ала олиҳи асҳабиҳит тоййибийна тоҳирийн.Анас ибн давоми...

4942 05:00 / 09.01.2017
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот .Қунутнинг узуни,, дедилар,. Муслим, давоми...

4401 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

211070 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130331 14:35 / 11.08.2021