1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари билан тақдирлаш тадбири ўтказилди

12:36 / 07.12.2022 2073 pdf Ўқиш режими + -

    Маълумки,2022 йилнинг 8 -ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида ПФ-243 сонли фармони имзоланган. 

   Туризм ва Маданий мерос вазирлигида ушбу сана муносабати билан ўтган тадбирда  Бош вазир ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. 

   Сўнгра  мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор туризм, таълим ва бошқа соҳа вакилларига эсдалик нишонларини тантанали тарзда топширди. 

    Жумладан, «Hilol-Nashr» нашриёт матбааси бош раҳбари, ношир, кўплаб китоблар таржимони, "Ҳилол" диний-маърифий, ижтимоий-адабий журнали бош муҳаррири "Ислом уз" портали раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби  устоз Исмоил  Муҳаммад Содиқ  эсдалик нишони билан тақдирланди.

Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди.  

   Исмоил домла шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари, у зот бошлаган хайрли ишларининг давомчиси, бир неча исломий ташкилотларнинг аъзосидир.

Шунингдек,  Бухоро шаҳар «Жўйбори Калон» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири, «Чорбакр» жомеъ масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Бухоро вилоят вакиллиги вилоят бош имом хатиби Жобир домла Элов, МирАраб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров муносиб тақдирландилар.  

Фидойи ва жонкуяр устозларимизга Аллоҳ таборака ва таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2848 21:22 / 15.08.2021
Кеча 28 март куни Махачқаланинг .Дўстлик уйи, майдонида .Саҳиҳул Бухорий, ҳадислар тўпламининг рус тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри давоми...

2594 16:24 / 29.03.2021
Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний босқичи бошланди. Унда мазкур давоми...

1695 11:06 / 13.11.2024
Бангладешда Эрон маданий атташеси билан ҳамкорликда мамлакатдаги диний мактаблар талабалари учун Ислом хаттотлиги бўйича семинар бўлиб ўтди.Iqna.ir манбасининг давоми...

1850 15:30 / 01.04.2021