1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ишончни оқламаган элчи

11:00 / 06.03.2022 2619 pdf Ўқиш режими + -

Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.

ТАСС агентлигининг дипломатик доиралардаги манбасига таяниб хабар беришича, бу ишга Амирликнинг Мисрдаги элчиси Ҳамад Саид аш-Шамсийдан бошқа ҳеч ким алоқадор эмас.

Тергов маълумотларига кўра, дипломат ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қазишмалар вақтида топилган қимматбаҳо нарсаларни мамлакатдан олиб чиқиб кетган.

«Al-Quds Al-Arabi» газетасининг қайд этишича, ишончни оқламаган элчи пирамидалар мамлакатидан чиқариб юборилган. Ушбу тергов жараёнида жами 20 га яқин киши иштирок этмоқда, улар орасида Миср Араб Республикасининг собиқ депутати Ало Ҳасанейн ва мисрлик нуфузли тадбиркор Ҳассан Рате ҳам бор.

Ўғирланган ашёлар тақдири, Амирлик шайхларининг шахсий коллекцияларига тушгани, шунингдек, етказилган зарар миқдори ҳақида маълумотлар йўқ.

Манба
mynamaz.ru
Мавзуга оид мақолалар
Европада исломофобияни жиноят сифатида тан олиш борасида муҳим қадам ташланди. Маълум бўлишича, ўтган кунларда исломофобия ҳақидаги ҳисобот Буюк Британия давоми...

3079 11:05 / 29.11.2018
Америка компаниясининг рейтингига кўра, Уммонда Ислом банки коронавирус эпидемиясига қарамай ўсишда давом этмоқда. Pak Observer, Fitch Ratings нашрининг ёзишича, Уммонда давоми...

2237 18:00 / 27.03.2021
Бутун дунёда бўлгани каби, коронавирус пандемияси Кайжининг кундалик ҳаётига таъсир қилди. Кайжи бу йил кўп вақтини уйда ўтказди, аммо Рамазон шукуҳидан келиб давоми...

1838 12:30 / 11.05.2021
Саудия Арабистони ҳукуматининг Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчилар учун ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи махсус соябонларни тақдим этди. 2024 йилги ҳаж давоми...

1119 19:17 / 21.05.2024