1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Кўнгил ойнаси (биринчи мақола)

11:10 / 17.12.2021 1930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг қобиғидаги лаззатни унутиб, айнал яқин байроғини маҳкам ушлаганлардир».

Мавлоно Жалолиддин Румий

Бир кун султоннинг саройига келган Чин мусаввирлари:

«Биз турк мусаввирларидан кўра илғор ва моҳирроқмиз», дея иддао қилишди. Бунга жавобан турк мусаввирлари:

«Йўқ, бизнинг ҳунаримиз устунроқ», дея қаршилик билдиришди.

Бу тортишувдан хабар топган султон уларни имтиҳон қилмоқчи бўлди. Ҳар икки мамлакатнинг мўйқалам усталари тайёргарлик кўриб, ўзларига ажратилган хонада тўпланишди. Чин мусаввирлари хонанинг деворларини турли-туман ранг билан безашди. Турк мусаввирлари эса деворга фақат жило бериб, кўзгу каби ялтироқ ҳолга келтиришди. Натижада чинликлар чизган расмлар турк мусаввирларининг хонаси янада ёрқинроқ акс эта бошлади.

Султон аввал Чин мусаввирларининг хонасига кириб, улар чизган расмларни мақтади. Кейин эса турк мусаввирларининг хонасига кириб худди ўша расмларни янада гўзал, янада тиниқроқ шаклда кўрди ва турк мусаввирларини ғолиб деб эълон қилди.

Шу тарзда турк мусаввирлари ҳеч қандай расм чизмай Чин мусаввирлари чизган расмларни ўзларининг деворларида акс эттирганлари учун моҳир мусаввирлар дея тан олинади.

Маснавий:

«Сўфийлар турк рассомлари кабидир. Уларнинг ўқийдиган китоблари, дарслари йўқ. Яъни зоҳирий илмларнинг мазмуни ичида ўралашиб қолишмайди, ундан устун туришади. Аммо кўнгилларини мукаммал жилолантиришгани учун истакдан, ҳирсдан, хасисликдан, киндан халос бўлишган.

Бу порлоқ, соф кўзгу кўнгилдир. Кўнгил кўзгусида сонсиз, ҳадсиз расмлар жилоланиши мумкин.

Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг қобиғидаги лаззатни унутиб, айнал яқин байроғини маҳкам ушлаганлардир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эдилар: «Мендан кейинги умматим учун уч нарсадан қўрқаман: 1. Ҳою ҳавас янглишлигидан; 2. Меъда ва хотин шаҳватига эргашишдан; 3. Илмдан кейин ғафлатга тушишдан».

Илм китобдир. Зийраклик эса унинг комил ва хусусийлашган шаклидир. Шунинг учун ҳам илмни ирфон ҳолига келтирмаганлар саёз ва қуруқликда қолиш таҳликаси ичидадирлар.

Коинотга кўнгил кўзи билан қаралганда инжа ғоялар нозанин ҳикматларнинг жунбиши, олам эса бир ибратлар кўргазмаси экани маълум бўлади. Турли кўринишлари билан бу дунё имтиҳонга тўла иймон дарсхонасидир.

Илоҳий тарбия ва ирода ҳоким бўлган бу оламда буни инкор қилганлар саодатдан бебаҳра етимлардир. Бундай кишилар шаҳватнинг гирдобида чўкиб ҳалок бўлишади.

Охиратнинг зарурий зуҳури ва ҳақиқатини билдириш учун Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

«Йўқ... Албатта билишни истаганлар сӱнгра муаққақ ўрганадилар».

Пайғамбарлар юбориш, уларнинг тили, илми, иршод ва ахлоқи билан дунёни тарбия қилиш илоҳий лутф ва икромнинг кўринишларидир.

Инсон ўзига ва ўзини ўраб турган муҳитга очиқ кўз ва идрок билан қараса, «Очиқ ва зоҳир бўлган қувват ва салтанат қаршисида ғофил яшаш кулгули ва абас» эканини дарҳол билади.

Оқибатини ўйлаган ҳар бир идрок эгаси чексиз истакларни, завқ ва сафоларни, ўткинчи фоний савдоларни чегаралаб, қалбдаги бутун муҳаббатни илоҳий мақсад тараф йўналтириш яратилиш ғоясининг зарурати эканини осон тушуниб етади

Жоме ва масжидларнинг деворларига ёзилган «Сабрли бўлинг», «Бу кунлар ўтар кетар», «Одобли бўлинг» ва «Ҳеч» сўзларидан мудҳиш ҳақиқатнинг акс-садолари эканини тушуниб етмоғимиз шарт.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳдан чиндан ҳам қӱрқсангиз, ашёларни ҳақиқий билим билан таний бошлайсиз», «Агар Аллоҳни лозим бўлган ҳақиқати билан танисангиз, дуоларингиз билан тоғлар еридан ўйнайди», деган эдилар.

Имом Ғаззолий илмнинг зирвасига эришган кунлари ҳақида бундай дейди: «Ақлий ва шаръий илмларни ишғол қилган эдим. Жуда кўп талабаларим бор эди. Қарасам жуда иззат-икромга ўралашиб қолибман. Шунда илм ортиришдан мақсадимни тушунгандай бўлдим. Амалим Аллоҳ ризоси учун эмас, мақом савдоси ва шуҳрат орзуси йўлида экан. Билдимки, ҳалок бўлишим муқаррар. Жарнинг ёқасига келиб қолибман. Ўз-ўзимга: «Қани тезроқ ҳаракат қил, умринг оз қолди. Ўрганган илмларинг ҳақиқатга айланмас экан, бу бир алданишдир. Энди вақтингни бўш ӱтказишдан давом этаверсанг, оқибатинг нима бўлади?» дедим.

Шу пайт ӱзимда бир ўзгариш сездим. Дунё ва унинг савдоларидан қочиш билан дунё орзулари ва охират орзуси ўртасидаги ҳайрат водийсида олти ой жонсарак ҳолда қайғу ва кўз ёшлари ичида қолдим. Юрагим изтироб чекарди. Нақадар ожиз эканимни тушуниб етдим. Ихтиёримнинг қўлдан кетаётганига томошабин бўлиб турар эдим. Давосиз дардга, чорасиз хасталикка дучор бўлган киши каби Аллоҳга ёниб ёлвордим, тазарру қилдим. Ниҳоят Намл сурасининг 62-оятида: «Ёки музтар одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган...» дейилганидек, Аллоҳ таоло дуоларимни қабул айлаб, қалбимни уйғотди. Ичимдаги мол ва мақом орзуси йўқ бўлди. Ҳаммасидан юз ўгирдим.

Зикр, узлат, хилват, нафсни тийиш, риёзат ва ахлоқимни мукаммалаштириш билан машғул бўлдим. Илмал яқин билан билдимки, Аллоҳга қовушганлар ва ҳидоят йўлидан юрганлар тасаввуф аҳли бўлган буюклар экан. Энг гўзал сийрат ва ахлоқ уларда экан. Зеро уларнинг зоҳирий ва ботиний ҳоллари пайғамбарлик нуридан олингандир. Ер юзида эса пайғамбарлик нуридан ҳам порлоқроқ нур йўқдир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ичига нур кирган қалб очилади ва кенгаяди», деган эдилар.

«Бунинг аломати нима?» деб сўрашганида:

«Фоний дунёдан узоқлашиш, абадий бўлган охират манзилига кўнгил қўйиш ва ҳали келмай туриб ўлимга ҳозир бўлиш», дедилар.

Саҳобалардан Ҳориса розияллоҳу анҳу: «Дунёнинг нафсоний орзуларига этак силтагач, кундузларимни сувсиз, кечаларимни уйқусиз ўтказа бошладим. Роббимнинг аршини очиқ кўз билан кўрадиган бўлдим. Бир-бирларини зиёрат қиладиган жаннат аҳли билан доимо душманлик мақомида бўлган жаҳаннам аҳлини кўраётгандек эдим», деган эди.

Саҳл ибн Абдуллоҳдан: «Сўфий кимдир?» дея сўрашганида: «Қалби Аллоҳ таоло нури билан тўлган, қадарни сафо ҳолига келтирган, олтин ва тупроқни тенг кўрган зотдир», деб жавоб бердилар.

(Давоми бор)

Усмон Нури Тўпбош,

Муҳаммад Қобил таржимаси.

«Ҳилол» журналининг 11(32) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, давоми...

4231 18:02 / 21.12.2017
Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи инсоният учун улкан шарафдир. давоми...

1206 16:06 / 17.08.2023
Ҳеч шакшубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши давоми...

7282 10:47 / 25.03.2017
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга бўйсуниш, давоми...

4621 15:43 / 12.10.2017