1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезия президенти дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан жой олди

13:00 / 02.11.2021 2111 pdf Ўқиш режими + -

Индонезия президенти Жоко Видодо дунёдаги 50 та энг нуфузли ислом арбоблари қаторига кирди. Бу ҳақда CNN Indonesia манбаси хабар берди.

Иордания Қироллик стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) маълумотларига кўра, Индонезия президенти рўйхатда 13 ўринни эгаллаган.

«Индонезия дунёдаги учинчи йирик демократик давлатдир», дейди Президент Жоко Видодо баёнотида. — Шунингдек, биз дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолига эгамиз. Бу демократия ва ислом ўртасида зиддият йўқлигини кўрсатади. Терроризм ҳам ҳеч қандай дин билан боғлиқ эмас.

Иордания Қироллик стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) ҳар йили дунёдаги энг нуфузли 500 мусулмон арбобни танлаб олади. Рўйхатда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд иккинчи, Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн ал Ҳусайн, Эрон етакчиси Оятулло Ҳумайний, Марокаш қироли Муҳаммад VI, Покистон бош вазири Имрон Хон, исломшунос олим Муҳаммад Тақий Усмоний, россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов, «Ливерпуль» футбол клуби ва Миср терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Салоҳ, «Реал» жамоаси собиқ бош мураббийси Зинедин Зидан ҳам киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ муфтийси, марҳум Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳ ҳам дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан жой олган.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли ватандошлар Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳроқибат ойи бўлган Рамазони давоми...

1600 22:01 / 28.02.2025
Самия Ҳасан Сулуҳу Танзания Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради.Қасамёд қилиш маросими Танзания президентларининг Доруссалом давоми...

2102 11:00 / 20.03.2021
Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Сафар доирасида Мисрнинг алАзҳар мажмуаси билан диний кадрлар тайёрлаш, уларнинг давоми...

2311 09:42 / 08.01.2019
Рамазон ҳайити муносабати билан .Uzbekistan Airways, авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради. Бу давоми...

2175 16:30 / 29.04.2022