1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Энди Ўзбекистонлик талабалар ал-Азҳарда грант асосида таълим олади

09:42 / 08.01.2019 2311 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Сафар доирасида Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси билан диний кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказишга оид диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг бошланғич ва ўрта таълим бўйича бошқарма бошлиғи Шайх Али ал-Халилий, ал-Азҳар шайхининг маслаҳатчиси профессор Абдураҳмон Мусо ҳамда ал-Азҳар ректори, профессор Муҳаммад Маҳрасовий билан учрашди.

Учрашув доирасида ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум лойиҳаси муҳокама қилиниб, ал-Азҳар ва Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви йўлга қўйиш алоҳида қайд этилди. Унга мувофиқ, ҳар йили ўзбекистонлик 25 нафар талаба учун ал-Азҳар томонидан грант ажратилади. Шундан 20 нафар бакалавр босқичи учун 5 нафари эса магистратура босқичи учун ажратилиши белгилаб қуйилди.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 15ndash16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб давоми...

2885 19:00 / 19.11.2018
Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар давоми...

3842 08:40 / 18.04.2019
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2371 14:26 / 12.12.2020
Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Иордания Ҳошимийлар Қироллигида ўтказиладиган 30халқаро Қуръони Карим мусобақасида иштирок этиш учун давоми...

1955 12:27 / 10.04.2023