1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Саратоннинг хатарли ва ноёб тури ҳақида эшитганмисиз?

08:59 / 18.10.2021 2551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом динида мўмин-мусулмонларга нафақат зарари бор бўлган нарса, балки ўша зарарга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром этилган.

Аллоҳ таоло зинони ҳам, зинога олиб борадиган ҳар қандай ишларни ҳам ҳаром қилган.

Эркакнинг номаҳрам аёлга шаҳват ила назар солиши, қайта-қайта қараши ҳаром қилинган. Чунки бундай қараш ўша аёл ҳақида, у билан зино қилиш ҳақида ўйлашга олиб боради.

Аёллар билан шаҳватни уйғотувчи мавзуда гаплашиш, холи қолиш, хусусан, аёл очиқ-сочиқ ҳолда бўлса, зинога олиб бориши мумкин. Шунинг учун зинога олиб борадиган бундай ишлар ҳаромдир.

Яна шундай ишлар борки, у ҳам кишининг зинога қўл уришига сабаб бўлади. Бу аёлнинг аврат аъзоларини беркитмай, эркак шаҳватининг қўзғалишига сабаб бўладиган тарзда очиқ-сочиқ юришидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни очиқ-сочиқ юришдан қайтариб, ундоқ юрадиган аёл жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслигини баён этганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда илмий мўъжиза бор. Ўтказилган тадқиқотда танасини очиб юрадиган аёллар тери саратонига чалиниши аниқланди. Британияда нашр этиладиган тиббий журналда ноёб турдаги мазкур саратон касаллиги бугунги кунда шиддат билан кўпайиб бораётганини, бу касаллик танасининг кўп қисмини очиб, ярим яланғоч юрадиган қизларда кўпроқ кузатилаётганини баён қилган.

Ушбу касалликка боғлиқ ўтказилган тадқиқотларнинг баён қилишича, касаллик олдин терида кичик қора доғ шаклида бошланиб, сўнгра доғ катталашиб, бутун тана бўйлаб тарқалар, ундан сўнг жигарга ёки бошқа аъзога ўтиб, ўша ерда ўрнашар экан.

Бу касаллик ҳатто онадан ҳомилага ҳам ўтар экан. Ушбу саратоннинг бошқа саратонлардан фарқи ва хатарли жиҳати шундаки, бу саратонни кимёвий муолажа воситасида ҳам, жарроҳлик йўли билан ҳам даволаб бўлмас экан.

Тепадаги расмда денгиз соҳилларидаги қуёш нурлари таъсирида ярим яланғоч ҳолда юрувчи ҳамда кўча-кўйларда танасининг катта қисмини очиб юрувчи аёлларнинг тери саратонига чалиниш белгилари кўрсатилган.

Тиббиёт мутахассислари аёлларга қуёшнинг тўғридан-тўғри тушувчи нурларидан ва эркакларнинг назарларидан сақланиш учун танани ўраб, беркитиб юришни тавсия қилмоқдалар.

Қуёшдан келадиган ультрабинафша нурнинг кўп миқдорда қабул қилиниши тери саратонига сабаб бўлади.

Шунингдек, номаҳрамлар назарига кўп нишон бўлган тана ҳам саратонга чалинади.

Динимизда бежизга аёлларга ҳам, эркаларга ҳам авратларини беркитиб юриш буюрилмаган.

Эркак кишининг шаҳват билан ёки аёл кишининг бегона жинсга шаҳват билан қараши, нариги томоннинг тери тўқималарида шикастланишни юзага келтирар экан.

Авратни очиб юриш тери саратонига чалинишни пайдо қилса, Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилингани учун банда қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Буни қарангки, эркак киши белидан то тиззаси остигача беркитиб олиб, орқаси, елкасини очиб юрса, ўша очиқ аъзолари саратонга чалинмас экан.

Нега?

Чунки, Аллоҳ таоло эркакнинг авратини киндигидан то тиззасининг остигача деб белгилаб қўйган.

Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган жойи беркитилмагандагина, ўша очилган аъзоларда ушбу касаллик бўй кўрсатар экан.

Маълумот ўрнида аврат ҳақида тушунча бериб ўтсак.

«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур (озод ва эркин) аёлнинг аврати бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас». (Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.).

Демак, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра, эркакнинг аврат, яъни бегоналардан яшириши лозим бўлган баданидаги жойлари киндиги остидан тиззаси остигача экан. Бунда киндик аврат эмас, тизза ва унинг тепаси авратдир. Аёлларнинг юзи, кафти ва қадамидан ташқари бутун баданлари авратдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин бежизга аёлларни очиқ-сочиқ юришдан қайтармаганлар. Ўн тўрт аср олдин ҳадисда аёлларнинг ярим яланғоч юришидан таҳдид ва таъкид билан қайтарилиши ва бугунги кунда тадқиқотлар орқали мазкур Набавий таъқиқнинг нақадр ҳақ ва тўғри эканининг эътироф этилиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Расул эканликларига яққол далиллардан биридир!

Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан асрасин! Доим Унинг амрига итоат қилиб, барчамиз беркитишимиз лозим бўлган аъзоларимизни беркитиб юришимизни насиб этсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи ва интернет маълумотлари 
асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Ўн иккинчи чора Мўмин қалбида .кўзларим Аллоҳнинг менга берган омонатидир, бу омонатни ҳукми илоҳийга мувофиқ ишлатишим лозим. Агар унга хилоф қилсам, у ҳолда давоми...

958 11:24 / 09 октябрь
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса яъни, азон айтилса, дарҳол Аллоҳнинг зикрига яъни, жума намозини адо қилиш учун шошиб давоми...

4595 17:40 / 27.12.2018
Ислом бирор нарсани ҳаром деб эълон қилса, унга боғлиқ бўлган, унга олиб борувчи нарсаларнинг барча кўринишларини ҳаром деб эълон қилади. Масалан маст қилувчи давоми...

4637 17:00 / 28.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар .Кўзлар зино қилади, уларнинг давоми...

1410 11:02 / 07 декабрь