1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британиядаги ёш мусулмонлар таълим учун ҳалол кредитни талаб қилмоқда

15:33 / 17.10.2021 2496 pdf Ўқиш режими + -

Мусулмон жамоалари ҳукуматдан бу тизимни 2022 йилнинг сентябрига қадар жорий қилишни сўраган.

Muslim Census ташкилоти ўтказган сўров шуни кўрсатдики, Буюк Британияда юз мингга яқин ёш мусулмонлар ўз таълими учун тўлашга маблағлари йўқлиги ва диний нуқтаи назардан банк кредитларидан фойдалана олмасликлари сабабли таълим олишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда azon.uz сайти total.kz манбасига таяниб, хабар берди.

36 минг респондентдан 71% замонавий банк тизимини мусулмонларга нисбатан камситувчи деб атаган.

Бироқ, мусулмон молиячилар вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилмоқда. Ёшларнинг таълимга бўлган эҳтиёжини қондириш учун “Такофул” – ҳалол кредитлаш тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида талаба ўз ҳиссаси ҳисобидан шаклланадиган ўзаро ёрдам фондидан таълим олиш учун кредит олади. Университетга киргандан сўнг, у бошқа абитуриентларнинг ўқишга киришини қўллаб-қувватлаш учун ўша ўзаро фондга садақа сифатида хайрия қилиб, қарзни тўлашни бошлайди.

Гарчи бу тизим 2016 йилда ишлаб чиқилган ва Буюк Британия ҳукумати томонидан тасдиқланган бўлса-да, ҳали ҳеч бир молиявий ташкилот унинг асосида кредит беришни бошламаган. Шу муносабат билан Muslim Census ва бошқа мусулмон жамоат бирлашмалари ҳукуматдан 2022 йилнинг сентябрига қадар бу тизимни жорий қилишни сўраган.

Ҳозирда Буюк Британияда уч миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади ва шунинг учун мамлакатда исломий молиявий воситаларга талаб ортиб бормоқда.

Манба: Azon.uz

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда давоми...

3098 08:30 / 20.08.2021
Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумни Тошкент ислом институти давоми...

1363 14:49 / 08.01.2024
Хабарингиз бор, Рамазон ойи давомида Қуръони Каримни ўзбекча маъноларини ўқиш чақируви эълон қилинган эди. 27 кун давом этган ушбу чақирувда 2000 дан зиёд давоми...

1608 06:00 / 19.05.2022
Аудиолар

232102 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150612 09:35 / 11.08.2021