1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Саҳобалардан биронтасини ҳақорат қилиш (Биринчи мақола)

15:00 / 22.07.2019 2434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Кимки Менинг дўстимга душманлик қилса, унга қарши уруш эълон қилдим», деди», деганлар» (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимдан биронтасини ҳам сўкманглар.

Зеро, сизлардан бирон киши Уҳуд тоғича тилло эҳсон қилса ҳам, улардан бирининг (эҳсон қилган) муддига (ўлчов бирлиги), унинг ярмига ҳам етмайди», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Саҳобларим хусусида Аллоҳдан қўрқинглар. Мендан кейин уларни (сўкиш ва ҳақорат қилиш учун) нишон қилиб олманглар. Кимки уларни яхши кўрса, мени яхши кўргани учун яхши кўрибди. Кимки уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўргани учун ёмон кўрибди. Кимки уларга озор берса, батаҳқиқ, менга озор берибди. Кимки менга озор берса, батаҳқиқ, Аллоҳга озор берибди. Кимки Аллоҳга озор берса, ҳеч қанча вақт ўтмай, уни Аллоҳ жазолайди», дедилар (Термизий ривояти).

Мазкур ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни сўкиш, ҳақорат қилиш ва уларга озор беришдан қаттиқ қайтарганлар ҳамда уларни яхши кўриш ўзларини яхши кўришнинг, шунингдек, уларни ёмон кўриш ўзларини ёмон кўришнинг аломати эканини баён қилганлар. Бу нарса саҳобаларнинг фазилатлари ва даражаларининг нақадар улуғ эканлигини кўрсатиб беради.

Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда эса: «Ансорларни яхши кўриш – иймон аломати, уларни ёмон кўриш – мунофиқлик аломати», дейилган (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти).

Бунинг сабаби ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўл остиларида Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод қилганлари ва дин учун жонкуяр бўлганларидир.

Шунингдек, Али розияллоҳу анҳуни яхши кўриш яхшилик аломати, у зотни ёмон кўриш мунофиқлик аломатидир. Имом Муслим Али розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини ривоят қилган: «Уруғни ёриб чиқарган,жонни яратган Зотга қасамки, уммий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени фақатгина иймонли киши яхши кўришини ва мени фақатгина мунофиқ кимса ёмон кўришини менга билдирганлар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни агар Али розияллоҳу анҳу ҳақида айтган бўлсалар, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу мартабага Алидан кўра лойиқроқ ва ҳақдорроқдир. Чунки Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу пайғамбарлардан кейинги энг афзал инсондирлар. Умар ва Али розияллоҳу анҳумолар бирон кишини Абу Бакрдан афзал деб билган кимсага туҳматчига бериладиган жазо қўлланади, яъни, дарра урилади, деганлар.

Саҳобаларнинг ҳаёт йўллари, турмуш тарзлари билан яқинроқ танишган инсон уларнинг нима сабабдан бу даражаларга етганини англайди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам иймонга шошилишди – интилишди, кофирларга қарши жиҳод қилишди, динни ёйиб, Ислом маросимларини зоҳир этишди, Аллоҳ ва Расулининг калимасини олий қилиб, фарз ва суннатларини таълим беришди. Агар улар бўлмаганида диннинг асли-ю, тармоқлари бизга етиб келмаган, фарзлару суннатлар, ҳадислару хабарлардан биронтасини билмаган бўлардик.

Кимки саҳобаларни ёмон отлиқ қилса ёки ҳақорат этса, у диндан чиқиб, ислом миллатидан юз ўгирган бўлади. Чунки уларни ёмон отлиқ қилган кимса ўзини уларга тенг деб билган, уларга нисбатан дилида кек сақлаган ва Аллоҳ таоло Китобида уларни мақтаб, суйиб зикр қилган мартабалари, фазилатларини инкор қилган бўлади. Зеро, улар динни етказишга, воситачилик қилишга энг муносиб, энг ҳақли зотлар эдилар (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Уларга таъна қилиш динга таъна қилиш, уларни менсимаслик динни менсимаслик билан баробардир. Бу мунофиқлик, кофирлик ва даҳрийликдан саломат бўлган ва озгина фикр юритган ҳар бир кишига яхши маълумдир.

Қуйидаги ҳадису хабарлар бу фикрни тасдиқлайди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло мени танлаб олди ва мен учун саҳобаларимни танлаб, улардан менга вазирлар, ёрдамчилар ва қариндошлар қилди. Бас, кимки уларни ҳақорат қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлади, қиёмат кунида унинг на фарз, на нафл ибодатлари қабул қилинади», деганлар (Ҳоким ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ азза ва жалла бандаларининг қалбларига қараб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалби уларнинг орасидаги энг яхши қалб эканини кўрди ва у кишини танлаб олиб, пайғамбар қилиб юборди. Сўнг бандаларнинг қалбларига қараб, саҳобаларнинг қалблари уларнинг орасидаги энг яхши қалб эканини кўрди ва уларни Пайғамбарининг вазири қилдики, улар Унинг дини учун курашдилар. Бас, мусулмонлар нимани яхши деб билсалар, у Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир.

Мусулмонлар нимани ёмон деб билсалар, у Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ёмондир» (Аҳмад, Баззор, Табароний ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Саҳобаларимни ҳақорат қилманглар. Саҳобаларимни ҳақорат қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин» (Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ: «Агар саҳобаларим зикр қилинса, жим бўлинглар. Агар юлдузлар зикр қилинса, жим бўлинглар. Агар тақдир зикр қилинса, жим бўлинглар», деганлар» (Табароний ривояти).

Уламолар айтадилар: «Бунинг маъноси шуки, киши тақдирнинг сири ҳақида фикр юритишдан тийилиши лозим. Бу иймон аломати ва Аллоҳнинг амрига таслим бўлиш ҳисобланади.

(Давоми бор)

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

4127 15:00 / 07.12.2020
Маййит чиқган хонадоннинг қўшнилари, ёру дўстлари ёки маййитга алоқадор кишилар учун мустаҳаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини давоми...

8006 15:01 / 07.07.2020
Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганларАллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис давоми...

1830 16:00 / 06.04.2023
Аллоҳ таоло айтади.Кимдаким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир, Моида сураси, 45.Яъни, Аллоҳнинг шариатига хилоф қилганлари учун давоми...

2371 16:31 / 24.06.2019