1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадраса - “дарс оладиган жой” демак

21:30 / 23.09.2021 2999 pdf Ўқиш режими + -

@madrasaislomuz телеграм каналига марҳамат!

Ассалому алайкум илм толиблари! Сизларга ислом.уз портали таркибида қайта иш бошлаган @madrasaislomuz телеграм саҳифамизга таклиф этамиз.

Ушбу канал @arabicuz жамоаси томонидан юритилади, маълумотлар қўйиб борилади. Бундан бир неча йил аввал иш бошлаган madrasa.uz сайти ушбу каналнинг асосий маълумотлар манбаси ҳисобланиб, у ерда ҳам кўплаб фойдали маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Қадимдан мадрасалар таълим масканлари сифатида мусулмон ўлкаларни безаб турадиган ошёнлар бўлгани барчага маълум. Мусулмонларнинг илм борасидаги улкан ва беқиёс хизматларини бошқа барча халқларнинг инсофли вакиллари тан оладилар. Улардан бири қадимда мусулмонларнинг илм йўлидаги уринишларини ўрганиб чиқиб, уларни «ёппасига мадрасага қатнайдиган халқ» деб атаган эди.

Ушбу саҳифанинг асосий мақсадларидан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказишдир.

Шунингдек, Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш @madrasaislomuz. лойиҳасининг бош режаларидан.

Барча илм ихлосмандларини ушбу каналга таклиф этамиз. Унда ёзма ва аудио кўринишда бериб борилади. Илк маълумотлардан бири сифатида Имом Зарнужийнинг машҳур “Таълиймул мутаъаллим” китобидан дарсларни тақдим эта бошладик. Аллоҳ тавфиқ эгасидир!

https://t.me/madrasaislomuz
www.madrasa.uz

Манба
madrasa.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 12 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1833 21:43 / 12.07.2021
20 август куни Адигей ва Краснодар ўлкасидаги масжидларда коронавирус сабаб карантин чекловлари олиб ташланди. Аввалроқ, ушбу чекловлар 23 июль куни коронавирус давоми...

1741 14:30 / 20.08.2021
Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган давоми...

1335 13:58 / 16.07.2024
2013 йил Россия Федерациясининг тарихий, географик ёки бошқа муҳим аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларини аниқлаш мақсадида мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос давоми...

1738 14:35 / 06.09.2024