1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

13:58 / 16.07.2024 1323 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлар бошланди.

Ҳадис илми мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йилнинг 20 июнидан бошланган бўлиб, 10 июлга қадар ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган 92 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бугун эса мазкур абитуриентлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида суҳбат асосида илк ижодий имтиҳондан ўтадилар. Улар 17 июль куни иккинчи босқичда «Ўзбекистон тарихи» фанидан тест топширадилар.

Умумий имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади.

Абитуриентларнинг билимларини Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қабул ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасининг малакали педагог-ўқитувчилари баҳолаб боради.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 апрель куни Тошкент ислом институтида .Hilolnashr, нашриёти билан ҳамкорликда .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли фильм ҳамда .Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2414 16:11 / 28.04.2022
Ҳар йили юртимиздан минглаб ҳожилар Исломнинг бешинчи рукни ndash ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас заминларга ташриф буюрадилар. Бу йил ҳам Зулқаъда ойида давоми...

1534 17:53 / 23.04.2025
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2261 16:51 / 06.10.2021
ЮНЕСКО Ироқнинг Мосул шаҳридаги .АнНурий, масжидини қайта тиклаш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Мажмуани тиклаш учун иқтидорли давоми...

2031 09:30 / 19.11.2020