1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом билим юртларига кириш тест синовлари куни эълон қилинди

11:30 / 16.08.2021 1757 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

Қорақалпоғситон Республикаси – “Турон” марказий стадиони;

Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);

Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Навбаҳор-умид” стадиони;

Бухоро вилояти – “Дилкушо” теннис спорт мажмуаси;

Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуаси (1-сектор);

Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;

Қашқадарё вилояти – “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);

Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг qabul.muslim.uz sayti ҳамда @qabulmuslimuz_bot вa @qabulmuslimuz2_bot telegram ботлари орқали олишлари мумкин.

Манба: Давлат тест маркази

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Швейцариядаги Женева университетида Ислом цивилизацияси профессори, коронавирус эпидемияси авж олган пайтда мусулмон аёлларнинг Ғарб жамиятларидаги ролини давоми...

2093 16:48 / 18.02.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн алҲусайн 25 август куни давлат давоми...

800 21:29 / 25.08.2025
Бугун ndash 2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига шом намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон давоми...

1990 18:29 / 29.06.2021
Хабарингиз бор бугун Чеченистоннинг Шали туманида .Рамзан Қодиров, номидаги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтаётган эди. Тадбирдан олинган хабарларга кўра, давоми...

3322 14:00 / 23.08.2019