1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

21:29 / 25.08.2025 770 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдилар.
Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар.
Бу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бири Қусам ибн Аббос ва бошқа арбобларнинг мақбараларидан ташкил топган. Мажмуанинг тарихий, маданий ва бадиий аҳамияти шундаки, у меъморчилик ва безак санъатининг бир неча аср давомидаги тараққиётини акс эттиради. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Расман Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотима ва куёви Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳисобланган Ҳошимийлар сулоласи вакили бўлган Иордания Подшоҳи Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида Иордания делегациясига буюк бобомизнинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди. Соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти, унинг давлати ўз даврининг энг улкан мамлакати бўлгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Давлат раҳбарлари Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуасини ҳам зиёрат қилдилар. Асрлар давомида бу обидалар илм-фан маркази бўлган, юзлаб олим ва тадқиқотчиларни етиштирган. Ўзининг мукаммал жойлашуви ва уйғунлиги  туфайли Регистон ҳақли равишда Самарқанднинг "ташриф қоғози" ҳисобланади.
Танишув чоғида олий мартабали меҳмонга ушбу иншоотларнинг бунёд этилиш тарихи ва нақшларининг ўзига хос жиҳатлари, майдонда олиб борилган реставрация ишлари ҳақида маълумот берилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда .Ҳалол туризм,ни ривожлантириш борасида асосий даъвогарлардан бўлган Индонезия 2019 йилда Жаҳон исломий туризм индекси бўйича биринчи ўринни эгаллади. давоми...

2496 14:30 / 30.04.2019
Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туманшаҳар бош имомхатибларининг давоми...

1675 07:34 / 08.03.2024
27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан ўтказилган байрам тадбири доирасида .Ойлар давоми...

2959 10:27 / 28.06.2019
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3босқич талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ қисқа муддат ичида Қуръони давоми...

1739 16:03 / 14.09.2023