1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ғарб жамиятида муслима аёлларнинг муҳимлиги таъкидланди

16:48 / 18.02.2022 2052 pdf Ўқиш режими + -

Швейцариядаги Женева университетида Ислом цивилизацияси профессори, коронавирус эпидемияси авж олган пайтда мусулмон аёлларнинг Ғарб жамиятларидаги ролини таъкидлади.

Женева университети Ислом цивилизацияси профессори Фавзия Ал-Ашмавий Ислом ишлари бўйича Олий кенгашнинг «Фуқаролик келишувининг ижтимоий ва жаҳон тинчлигига таъсири» мавзусидаги 32-конференциясида сўзга чиқди. Бу ҳақда Седайи Белед манбаси хабар берди.

У мусулмон аёлларнинг Ғарб жамиятларидаги ролини жуда муҳим деб ҳисоблайди.

Фавзия ал-Ашмавий шундай дейди: «Ушбу хасталикка қарши курашда фаол қатнашиб, ўзи ва оиласи учун профилактика чораларини кўраётган, оиласи саломатлигини асрашда қўни-қўшни ва танишларига ёрдам берадиган, ишдаги ҳамкасблари билан мулоқотда бўлган аёллар ўзларини исботлай оладилар. Оврупаликлар, Ислом аёлларга юксак мавқе беради».

14 аср ўтганига қарамай, мусулмон аёллар барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланмоқдалар. Аёллар оила мустаҳкамлигининг таянчи бўлганлиги сабабли мусулмон жамиятларида тинчлик ва бағрикенгликни қарор топтиришда ижобий рол ўйнайди.

Женева университетининг Ислом цивилизацияси профессори аҳоли Ислом динига эътиқод қиладиган мамлакатларда бу давлатларнинг ҳар бирида қонунлар қабул қилинишидан олдин аёллар Қуръон томонидан кафолатланган ҳуқуқларга эга экани, аёллар жамиятда фаол ва очиқ рол ўйнашини айтди.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 15 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзидаquotМарказийquot жоме давоми...

2100 10:06 / 15.07.2021
Бугун, 27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига уч кунлик сафари бошланади.Ташриф давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис давоми...

1738 11:07 / 27.09.2021
Пойтахти АнқараДавлат раҳбари, президент ndash Режеп Таййип Эрдўғон.Аҳолиси 84.34 миллион киши 2020 йил ҳисобига кўра.Йирик шаҳарлари Истанбул, Измир, Анқара, Анталия, давоми...

9437 19:00 / 11.11.2021
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида .Алоқабанк, АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси давоми...

1463 15:40 / 04.11.2022