1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бу менинг шахсий танловим

10:30 / 07.08.2021 2419 pdf Ўқиш режими + -

Динингизнинг барча меъёрларига риоя қилиб, ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланиш ва намуна бўлиш мумкинми? Бу мураккаб масалани 22 ёшли глазголик Абтаҳа Мақсуд ҳал қилди. У халқаро миқёсда крикет ўйнаган биринчи ҳижобли британиялик аёл бўлди.

Покистон оиласида туғилган Абтаҳа ёшлигида отаси ва акалари билан уйининг боғида крикет ўйнай бошлади.

«Отам ва онам крикетнинг катта мухлислари. Шу билан бирга, отам барча спорт турлари муҳимлигини айтади», дейди спортчи. У маҳаллий крикет клубига қўшилганида атиги 11 ёшда эди. Тўрт ой ўтгач, у Шотландия терма жамоаси аъзосига айланди.

Ҳозирда у Англиянинг «Бирмингем Феникс» клубида ўйнайди.

«Бу одамлар биринчи марта ҳижобли аёлни юқори даражали крикет ўйнаётганини илк марта кўриб туришибди. Менимча бу ҳақда гапириш ҳам муҳим», дейди у.

Крикет ўйнашдан ташқари, Абтаҳанинг таэквондо бўйича қора белбоғи ҳам бор. У буни 11 ёшида олган. Бу спорт тури билан у Буюк Британия ва Шотландия чемпионатларида қатнашган.

Мусулмон аёл спорт ютуқларидан ташқари университетда стоматология соҳаси бўйича учинчи босқичда ўқийди.

Сўзининг охирида Абтаҳа: «Ҳижоб менга ҳеч қачон тўсқинлик қилмаган, бу менинг шахсий танловим», деди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 24 октябрь куни мана шундай тарихий жараёнда Ўзбекистон давоми...

1751 12:39 / 24.10.2021
Қирол Абдуллоҳ номли KAUST илмийтехнологик университети ходимлари шар шаклида янги турдаги қуёш массивини яратди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.Янги дизайн космик давоми...

1843 14:45 / 26.02.2021
Ўзбекистон ҳукумати республикани халқаро миқёсда ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилиш ниятида. Бу ҳақда islamtoday сайти хабар беради.Туризмни ривожлантириш давоми...

2020 12:02 / 21.06.2019
Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу давоми...

2260 11:53 / 07.02.2023