1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Регистон ва Тожмаҳални нима боғлаб туради?

17:30 / 19.04.2025 840 pdf Ўқиш режими + -

Шарқнинг бетакрор меъморий ёдгорликлари орасида Регистон ва Тожмаҳал алоҳида ўрин тутади. Улар нафақат ўз даврининг буюк иншоотлари, балки маданий алоқалар тимсоли сифатида ҳам аҳамиятлидир. Қизиғи шундаки, Самарқанддаги Регистон майдони ва Аградаги Тожмаҳал деярли бир вақтда қурилган. Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки Аштархонийлар ва Бобурийлар давлатлари ўртасидаги чуқур маданий ва меъморий ҳамкорликнинг натижасидир.

17 асрда ушбу икки буюк давлат ўртасида дипломатик ва иқтисодий алоқалар юқори поғонага кўтарилган эди. Буни Аврангзеб ҳукмронлиги даврида ишланган Имомқулихон портрети ҳам тасдиқлайди. Регистон ва Тожмаҳал қурилишида ўз даврининг энг моҳир меъморлари иштирок этган, улар бир-биридан андоза олиб, ўзаро ҳамкорлик қилганлар.  


Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида мазкур икки тарихий ёдгорликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, меъморлари ва уларнинг бунёд этилиши тарихи ҳақида маълумотлар тўпланмоқда. Шунингдек, ушбу дурдоналарга бағишланган махсус медиа контентлар тайёрланиб, музейда намойиш этилиши режалаштирилган.

Манба: cisc.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 59 апрель кунлари Тошкент Марказий Осиё тарихида биринчи марта Парламентлараро Иттифоқнинг 150юбилей ассамблеясига мезбонлик қилмоқда. Ўз сафида 181 давоми...

1069 15:58 / 08.04.2025
Яқинда АҚШ Конгрессига сайланган икки муслималардан бири бўлмиш Рашида Тлаиб анъанавий фаластин либоси ndash рангли каштали безак билан безатилган узун аёллар давоми...

2257 10:02 / 18.12.2018
.Челси, ҳимоячиси Калиду Кулибали Рамазон ойидаги рўзаси унга ёрдам бераётганини айтиб ўтди.Сиз телевизор орқали томоша қилаётган ва ўқиётганларингиз Ислом давоми...

2100 12:00 / 10.04.2023
Дубай масжидларида Ислом ва хайрия ишлари департаменти томонидан COVID19 карантиндан кейин илк бор аёллар намозхоналари очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар беради.2021 давоми...

2234 10:55 / 15.06.2021