1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қашқадарёлик қорилар ижоза олдилар

09:10 / 07.08.2021 60593 pdf Ўқиш режими + -

Айни вақтда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, намозхонлар билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек қироат илми устози, 10 та қироат соҳиби, серғайрат олим, мударрис, шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қарши шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф чоғида шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли «Хўжа Бухорий» мадрасасида ўтказилган учрашув давомида қашқадарёлик 4 нафар қориларга ижоза бердилар. Улардан Абусаидхон қори Валиев ва Яҳёхон Аҳмедов Қарши шаҳар «Кўк гумбаз» жоме масжидининг ходими саналади.

Маълумот ўрнида ижоза – ижоза берувчи шайх (муқрий)дан ижоза олувчи толиб (қорий)га ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатдир.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ижоза – авлоддан авлодга Қуръони Каримни овоз ила нақл қилиш амалиётидир. Унга кўра, ижоза берувчини «Албатта, ижоза олувчининг тиловати бир ривоят ёки ривоятларга кўра юз фоиз тўғри бўлди», деб гувоҳлик беришлиги ҳамда унга Қуръони Каримни ўқиш ва ўзидан бошқасига ўқитиш учун изн (рухсат) беришлигидир.

Аллоҳ таоло қориларимизнинг илмларини янада зиёда қилсин. Юртимиздаги барча қориларга ва толиби илмларга улуғ устоз олимлардан ижоза олиш насиб этсин!

 

Мавзуга оид мақолалар
Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисобкитобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни давоми...

4109 14:30 / 26.04.2022
Қодирун лойиҳаси ва Жидда Қуръон ёд олиш уюшмаси томонидан ташкил қилинаётган ушбу учрашувларда Қуръони каримни ишорат билан ўргатиш ва ёзиш машқлари олиб давоми...

2458 15:00 / 22.02.2019
Евро2020 матбуот анжуманида Криштиану Роналду, Пол Погба ва Мануэл Локателли олдиларига қўйилган газланган ичимликларни четга олиб қўйганди. Бундан ҳайратга давоми...

3501 11:37 / 18.06.2021
Саудия Арабистонининг .АлИттиҳод, клуби аъзосига айланган Карим Бензема 7 июнь куни Жиддага етиб келиб, клуб томонидан таништирилди. Франциялик ҳужумчи клуб давоми...

1625 08:40 / 09.06.2023