1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россияда «Путь» ислом телеканали ишга туширилади

11:00 / 12.10.2018 4208 pdf Ўқиш режими + -

Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги «Путь» ислом телеканали ўз кўрсатувларини Россия бўйлаб эфирга узатиш учун лицензия олди.

Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, «Путь» ислом телеканали бундай лицензияга эга бўлган ягона минтақавий телеканал ҳисобланади.

Куни кеча ушбу воқеага бағишланган тантанали тадбир Грознийдаги давлат театр-концерт залида ўтказилди.

ИА IslamNews хабарига кўра, телеканални дунёда таниқли диний арбоб  Адам Шахидов бошқаради.

“У туфайли ёшларимиз ислом ҳақидаги билимларини ўрганишга, уларни янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади, бу уларни диний-экстремистик ғоялар таъсиридан асрашга хизмат қилади”, – деб ёзган Чечинистон раҳбари, ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Islamnews.ru
Мавзуга оид мақолалар
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1742 08:25 / 27.08.2023
2023йил 28 август2 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғисистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинган Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур давоми...

1751 18:05 / 29.08.2023
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диниймаърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида давоми...

1624 16:00 / 15.11.2023
2026 йил 3 феврал куни Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида 312 х 220 см ўлчамдаги ва 700 саҳифадан иборат дунёдаги энг катта Қуръони Карим намойиш этилди. Музейдаги давоми...

927 16:27 / 06 февраль