1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳавонинг ўта иссиқлиги жаҳаннам тафтидандир

09:00 / 09.07.2021 4038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу кунларда об-ҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соя-салқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.

Маълумки, зилзила, сув тошқинлари, қаттиқ шамол эсиши, кучли ёмғир, қор ва дўл кабиларнинг ёғиши, момақалдироқ гумбурлаши ва чақмоқ чақиши Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига далолат қилувчи Унинг аскарларидандир.

Жазирама иссиқ ҳаво ҳам Унинг қудратига далолат қилувчи аскарлардан биридир. Жазирама иссиқ ҳақида ҳадиси шарифларда ҳам зикр қилинган.

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ: حَفِظْنَاهُ مِنَ الزُّهْرِيِّ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ، فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ».

وَاشْتَكَتِ النَّارُ إِلَى رَبِّهَا فَقَالَتْ: يَا رَبِّ، أَكَلَ بَعْضِي بَعْضًا. فَأَذِنَ لَهَا بِنَفَسَيْنِ نَفَسٍ فِي الشِّتَاءِ، وَنَفَسٍ فِي الصَّيْفِ، فَهُوَ أَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الْحَرِّ، وَأَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الزَّمْهَرِيرِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир», дедилар».

(У зот:) «Дўзах Роббига шикоят қилиб: «Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Шунда У Зот дўзахга икки нафасга изн берди: қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг қаттиқ иссиқ ва энг қаттиқ совуқ ана ўшандандир», дедилар». («Олтин силсила» Саҳиҳул Бухорий китобидан).

Ушбу ҳадиси шарифда ҳавонинг ўта иссиқлиги жаҳаннам тафтидан эканини очиқ баён этиляпти. Шу кунларда иссиқ ҳавода юрар эканмиз, жаҳаннам тафти ҳақида тафаккур қилиб, ўзимизни ўнглайлик!

Жаҳаннамнинг бир марта нафас олиши шунчалик жазирама иссиққа сабаб бўлса, унинг ўзининг ҳарорати қандай экан?! Аллоҳ таоло бизни жаҳаннамдан асрасин!

Бу дунёнинг иссиғидан соя-салқин жойларга қочиб қутулармиз, аммо охиратдаги иссиқдан қаерга қочамиз?!

Шу кунларда «Аллоҳумма ажирний мин нарри жаҳаннам» дуосини кўпроқ ўқийлик!

Маъноси: «Эй Аллоҳ, мени жаҳаннам оташидан асрагин!».

Аллоҳ таоло барчамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли бандаларидан айлаб, жаҳаннам азобидан асрасин!

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2742 09:00 / 12.12.2023
Энг яхши дўст сизга Аллоҳни эслатиб турувчи инсондир. Айни кунларда, таассуф бўлсинким, ёшлар ўртасида нотўғри ва динимизга хилоф бўлган ишлар урфга кириб давоми...

2871 09:00 / 01.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш давоми...

3079 11:00 / 14.02.2021
Қадимда бир бой киши кичик ўғлига умр бўйи эсдан чиқмайдиган дарс бермоқчи бўлди. Кечқурун ота ўн иккига кирган ўғлини ёнига чақириб .Эртадан бошлаб ишга бориб, давоми...

4372 11:00 / 10.03.2023