1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фаришта жавоб қайтариб турган эди!

15:15 / 19.11.2025 1735 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша ерда эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишига ҳеч нарса демади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ажабланиб, табассум қилиб ўтирдилар. Ҳалиги киши сўкишни ҳаддан оширганидан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир нарса деб унга жавоб қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиқланиб туриб кетдилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан бориб сўради:

- Эй Аллоҳнинг Расули! У мени сўкканида ўтирдингиз, аммо мен жавоб қайтарганимда ғазабланиб туриб кетдингиз?!

Набий алайҳиссалом дедилар:

- Бир фаришта сен билан бирга бўлиб, ҳалиги сўккан кишига жавоб қайтариб турган эди. Сен жавоб қайтаришни бошлаганингда фаришта кетиб, шайтон келди. Мен шайтон билан бир жойда ўтирмайман!

Сўнгра яна дедилар:

- Учта нарса ҳақдир: зулм кўрган киши зулмга сабр этса, Аллоҳ унинг иззатини оширади; бир банда кишиларга саховат қилса, Аллоҳ унинг молини янада кўпайтиради; ким тиланиш эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади!

Агар бир кишини ўз ахлоқ даражангизга кўтаришга кучингиз етмаса, ҳеч бўлмаганда унинг ахлоқи даражасига тушманг. Пасткаш инсонга қарши унинг қуроли билан курашсангиз, у билан тенг бўлиб қоласиз. Шаллақини шаллақилик билан қайтариш ҳам шаллақиликдир. Агар фазилат соҳиби жанжал қилиб пасткашлар каби тубанликка тушса, бу заминда фазилат соҳиблари қолмаган бўларди!

Марк Твен айтади: «Аҳмоқлар билан тортишма. Чунки улар сени олдин ўзларининг даражаларига тушириб олиб, сўнгра осонлик билан енгишади!»

Инглизларнинг ҳам шунга яқин мақоли бор: «Чўчқа билан балчиқда олишма. Акс ҳолда, сен расво бўласан, у эса маза қилади. Зеро, ифлослик унинг ҳаёт услубидир!»

Биз олдимизда бўлаётган ҳар қандай жанжалга аралашавермаслигимиз лозим.

Биров чақирса, урушга қўшилиб кетаверишимиз тўғри эмас. Шундай жанглар борки, фақат унга қўшилмаган одамгина ғалаба қозонади!

Ўзингизни билмасликка солинг, кўз юминг. Зеро, ўзни билмасликка солиш пайғамбарлар хулқидандир.

«Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди. Уларга ошкор қилмади!»

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Офиятнинг ўндан тўққизи ўзни билмасликка солишдадир».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳнинг гапидан шоир Абу Тамом ўзининг қуйидаги байтига илҳом олган:

«Аҳмоқ киши қавмига оқсоқол бўла олмайди. Аммо қавмнинг оқсоқоли ўзини баъзан аҳмоқликка сола олиши керак!».

 

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2774 09:00 / 12.12.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларини садақа беришга буюриб шундай деб марҳамат қилган .Ва бирингизга ўлим келиб .Роббим, агар мени давоми...

3127 11:00 / 02.03.2021
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир, 12оят.Ўйлаб кўрилса, давоми...

3448 11:30 / 05.09.2021
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида айтади.Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб давоми...

3388 13:05 / 03.03.2022