1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Махфий қилинган яхшиликни фақатгина Аллоҳ билади

14:00 / 09.07.2021 1907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:

«Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:

- Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.

Мен қайтаришга ҳаё қилиб унга дедим:

- Майли келтирингчи.

Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.

Машинани бир бурчакка қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб ходимларимга: «Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар!», дедим. Цехни юритадиган аёл деди:

- Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!

Мен: «Кўчиринглар, тамом!», дедим.

Яна ўн йиллар ўтиб Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.

Цехни юритадиган аёл мендан кетиб Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен: «Гапир», дедим.

У шундай деди: «Тушимга ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: «Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!».

Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:

«Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!».

Эҳтимол, заиф бир қўшнингизга ёрдам беришингиз ёки қўшниларингиздан заифа бир бева аёлга моддий ёрдам беришингиз сизнинг саодатингизга, сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Ёнидаги қўшнисининг очлигини била туриб қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!».

Яна айтадилар:

«Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!».

Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини биров билмайди. Бунинг номи махфий садақадир. Бунинг номи кўнгил олишдир. Бунинг номи қийналганларга ёрдам беришдир.

Ким Аллоҳни таниса яхшилик йўлларини ҳам билади. Осий инсон фақатгина ўзини билади. Буни «Насиба», деманглар балки «Махфий қилинган яхшиликни фақатгина Аллоҳ билади», денглар.

Бир киши айтади: «Менда телефонни қувватлаб берадиган қурилма бор. Уни ким сўраса бераман. Етти йил бўлди. Мен сотиб олган барча қурилмалар бир-икки йил ишлаб сўнгра бузилади. Аммо у ҳали ҳам ишлаяпти».

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсонга умри давомида китобдан содиқроқ дўст топилмаса керак. Китоб гапирмайди, лекин сизга жуда кўп нарсани ўргатади. Бу борада уларни ўзига хос устоз дейиш ҳам давоми...

3254 09:23 / 28 январь
Олим ва мусулмон табиб, тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган Ибн Сино. .ШайхурРаис, .Донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи, деб давоми...

2134 11:03 / 01 март
295 Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жиъронада гўшт тақсимлаётганларини кўрдим. Ўша кунларда мен ёш бола эдим. Туя гўштининг давоми...

6630 18:00 / 07.07.2017
Солиҳ салафларимиздан бири Аллоҳ таолонинг .Эй иймон келтирганлар Маст ҳолингиздато айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг, оятини давоми...

2234 13:00 / 13.12.2021