1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг илмий суҳбатлари давом этяпти

21:00 / 08.07.2021 1906 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Тошкент вилоятига ташрифи давомида масжидлар, маҳалла фуқаролар йиғини ва эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлмоқдалар.

Бугун, 8 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ва Бекобод туманларига ташриф буюришди.

Жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Бекобод шаҳар «Исломобод» жоме масжидига ташриф буюришди. Пешин намозини жамоат билан адо этгач, уламоларимиз масжид қавмига бир-биридан гўзал маърузалар қилиб бердилар. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар, янгилик ва хушхабарлар, динимиз аҳкомлари, таълим-тарбиянинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, уламолар мўмин-мусулмонларни шаръий ва ижтимоий саволларига батафсил жавоб бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Бекобод тумани «Ҳазрати мулла» жоме масжидига, Ислом цивилизация маркази ходими Аброр Мухтор Алий домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Бекобод туманидаги «Амир Ҳамза» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов Бекобод шаҳар «Қора мозор» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Бекобод тумани «Далварзин» жоме масжидига, Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Бекобод шаҳар «Нўмон ибн Собит» жоме масжидида илмий суҳбатлар қилиб бердилар.

Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий илмий суҳбатлар, аҳолининг билим савиясини оширишга, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлишига сабаб бўлмоқда.











Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг Жомиъ аҳком ассиғорrdquo асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва quotШайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1680 23:29 / 11.01.2022
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

2522 19:42 / 19.12.2018
13 апрель пайшанбадан 14 апрель жумага ўтар кеча Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23кечаси бошланади.Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар.Бир аъробий давоми...

2135 16:02 / 13.04.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида интернетда тарқалган хабарларга муносабат давоми...

2604 12:03 / 14.05.2020
Аудиолар

212288 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131515 14:35 / 11.08.2021