1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Иблис девори (Тохир Малик)

05:00 / 07.03.2017 5760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мамлакатга ғаним ҳужум қилиб, икки ака-ука жангга отланишибди. Улар сингилларини инсоф эгаси ҳисобланган бир танишларига қолдирибдилар. Қиз жуда гўзал экан, у кишига иблис васваса қила бошлабди. Охири у одам гуноҳга ботибди-ю, “акалари келса нима деб жавоб қиламан?” деб қўрқибди...

Иблис “Қизни ўлдир-да, оғилхонага кўмиб қўй, акалари келганда “сингилларинг қочиб кетди”, дейсан”, деб ўргатибди. Шундай ҳам бўлибди. Акалар ажабланиб туришганда иблис уларга бўлган гапни айтиб берибди, қиз кўмилган жойни кўрсатибди. Подшоҳ у одамни ўлимга ҳукм қилибди. Зинокор бўйнига сиртмоқ ташланганида яна иблис пайдо бўлибди. “Сен мени шу аҳволга солдинг!” дебди у одам нафрат билан. “Сен мендан ўпкалама, истасанг сени ўлимдан олиб қолай. Шартим шуки, менга бир мартагина сажда қиласан”. “Қандай сажда қиламан, бўйним сиртмоқда-ку?” дебди у одам. “Сен менга саждани ният қил-да, бошингни мен томон эгсанг бас”, дебди иблис. Одам иблиснинг айтганини бажариб, бошини у томон эгиб сажда қилган экан, сиртмоқ тортилиб, бўғилиб ўлибди - дунёдан иймонсиз кетибди.
Ҳа, иблис барчани шундай васвасага солиб, йўлдан чиқармоқни истайди. Унинг ўз олами бор. Баъзилар “тўғри яшаяпман”, деб ўйлашади-ю, бироқ, шайтанат оламига кириб бораётганларини, оқибат эса иблис сиртмоғига тушиб қолганларини сезишмайди. Ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асари китобхонларни шайтон бошқарувчи олам билан таништирган эди. Сўнг “Шайтанатнинг турфа олами” туркумида “Мурдалар гапирмайдилар” китоби нашр этилган эди. Бу асарларда ашаддий жиноятчилар ҳаёти қаламга олинганди. Шайтанат - фақат қотиллар ёки ўғрилар олами эмас. Иблис ҳар бир одамнинг руҳини парчалаб, ўз оламига тортишга уринаверади, яъни инсоннинг маънавий оламини булғашга интилади. Оқибатда кимларнингдир маънавий олами қашшоқлашади-да иблис тақдим этган оламга кириб боради. Аммо у ўзини зинҳор жиноятчи ҳисобламайди. Ҳолбуки... руҳларни азобга қўйиш ҳам жиноятдир.
“Бир қоринга сиққан болалар бир ҳовлига сиғишмайди...” Бу мақолда қанчалар ҳақиқат бор? Ота-она вафотидан кейин нима учун фарзандлар юзкўрмас бўлиб кетадилар? Шайтанат оламига кириб қолганлари учун эмасми? Ота-оналари руҳи азоб чекишини нечун ўйламайдилар? Ёзувчи Тоҳир Малик мазкур янги асарида сиз, азиз китоб муҳлисларини шу мавзуда баҳс юритишга даъват этади. Китобга ёзувчининг янги ёзган ҳикоялари билан бирга қайта таҳрирдан чиққан битиклари ҳам жамланди-ки, буларда ҳам иблис етовидаги ёки ундан нафратланувчи инсонлар образи гавдаланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Qahramon marash Kabi silkinar yuragim to`kilar mevalar shahidlar Allohning shahidlar menim och yerga ozuq gida hali shahid bo`lmagan shahidlar fig`onin Allohdan emas to`sar olamdan qaqshayman alamdan sevgida faryod bor olamni kar qilgulik sassiz ko`zlar yumuq hayqirurlar давоми...

2576 14:13 / 20.02.2023
Не савдо, не бир кунлар Тушар бўлса бу бошга, Кимнинг қандай дўст, душман Ошнолиги билингай. Ногаҳон музтар бўлсанг Ёт ёки қариндошга, Қай бирининг ҳамдард, давоми...

1682 11:35 / 01.12.2024
Денгиз тўлқинлари устида пайдо бўладиган кўпиклар, мажоз ва ҳақиқат тарзида гўзал ва мукаммал ифодалар билан баён этилади. Инсон фақат кўпикларни томоша қилиш давоми...

1877 14:27 / 20 февраль
АЖАБ САОДАТ...Уларнинг жисмлари ҳибсда. Руҳлари эса озодликда. Ҳозир ўқлар узилади. Бедор юраклар уришдан тўхтайди. Жисм ҳаёт чоғида агар юрак фақат қон ҳайдаш давоми...

5040 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

213247 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132470 14:35 / 11.08.2021